I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
-§. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
6-§. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (ЎзР ЖК 127-моддаси) Кўриб чиқилаётган модда уч қисмдан иборатдир: вояга етмаган шахсни тиламчиликка, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш (1-қисми); вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб қилиш (2-қисм); вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш (3-қисм). Бу жиноятнинг объекти вояга етмаган шахснинг нормал, ахлоқий ривожланиши, унинг соғлиғи ҳамда жамоат хавфсизлиги ва тартиби ҳисобланади. Жиноятннинг жабрланувчиси айбдор уни ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга жалб қилаётган пайтда вояга етмаган, яъни 18 ёшга тўлмаган шахслар ҳисобланади. ЖК 127-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони вояга етмаган шахсни тиламчилик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилишдан иборатдир. Мазкур модда маъмурий преюдицияга эга, яъни агар шахс айнан шу жиноят учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил ичида худди шу жиноятни содир этса, ЖК 127-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилади. Мазкур моддадаги жалб қилиш деганда вояга етмаган шахснинг вояга етмаган шахсни маълум бир ҳаракатларни бажаришга кўндиришга қаратилган ҳаракатлар тушунилади. Жалб қилиш ваъда бериш, алдаш, жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш ва бошқа ҳаракатлар орқали амалга оширилиши мумкин. Ваъда бериш айбдорнинг шахснинг вояга етмаган шахсга нисбатан бирор бир мажбуриятни олишини, яъни унинг манфаатлари йўлида маълум бир ҳаракатни амалга ошириши ёки амалга оширишдан ўзини тийишини айтишда ифодаланади (масалан, вояга етмаган шахсни бошқалардан ҳимоя қилишга, моддий ёрдам беришга, ўқишга киритишга ваъда бериш). Алдаш вояга етмаган шахсни бирор бир маълумот ёки воқеани чалғитиб кўрсатиш орқали амалга оширилади. Жисмоний зўрлик ишлатиш вояга етмаган шахсни унинг иродасини синдириб, маълум бир ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлаш мақсадида дўппослаш, турли даражадаги тан жароҳатлари етказиш ёки бошқача тарзда жисмоний азоб бериш (боғлаш, қўлини қайириш ва б.)да ифодаланади. Агар вояга етмаган шахсга нисбатан қўлланилган жисмоний зўрлик (жалб қилиш усули сифатида) ЖК Махсус қисмида назарда тутилган алоҳида жиноят таркибини ташкил қилса, содир этилган қилмиш етказилган тан жароҳатининг даражасига мувофиқ ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноятлар жами сифатида квалификация қилиниши лозим (масалан, 127 ва 105-моддалар билан). Руҳий зўрлик ишлатиш ғайриижтимоий ҳаракатларга жалб қилиш усули сифатида вояга етмаган шахснинг маълум ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда унга нисбатан жисмоний зўрлик (дўппослаш, қийнаш ва б.) ишлатилиш, мулкий зарара етказиш, уни шарманда қилувчи маълумотларни тарқатиш, дўстликни тугатиш ва бошқаларни айтишда ифодаланади. Қўрқитиш турли усуллар орқали амалга оширилиши мумкин ҳамда айтилган қўрқитиш алоҳида жиноят (масалан, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) таркибини ташкил этса, жалб қилувчи шахснинг ҳаракатлари жиноятлар жами тариқасида (масалан, ЖК 112 ва 127-моддалар билан) квалификация қилиниши лозим. Бунда вояга етмаган шахс қўрқитишни жиддий қабул қилиб, унда қўрқитишнинг амалга оширилишидан қўрқиш учун реал асос мавжуд бўлган бўлиши лозим. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий ҳаракатларга жалб қилишнинг бошқача усуллари деганда таклиф қилиш, сўраш, кўндириш, пул билан ўзига оғдириш, шунингдек, унга “катталар иши”ни қилолмаслигини ёки атрофдагилар олдида унинг обрўйи ошишини айтиш орқали унда спиртли ичимликларни истеъмол қилишга қизиқиш уйғотиш ва бошқалар тушунилади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling