I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet68/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятнинг содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсад уни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Жиноятнинг субъекти суднинг ҳал қилув қарорига биноан ота- оналарини ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлаш мажбурияти юкланган вояга етган туғишган фарзандлар, фарзандликка олинган ўғил ва қизлар, ўгай ўғил ва қизлар бўлиши мумкин.


3-§. Болани алмаштириб қўйиш
(ЎзР ЖК 124-моддаси)
Ушбу жиноятнинг объекти болага нисбатан ота-онанинг ҳуқуқларини, шу жумладан, уни тарбиялаш билан боғлиқ ҳуқуқларни таъминлаш борасида вужудга келадиган, шунингдек, бола туғилганидан сўнг келажакда ҳам унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда вужудга келадиган ижтимоий муносабатдлар ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят тамагирлик ёки бошқа паст ниятларни кўзлаб болани алмаштириб қўйишда ифодаланади.
Болани алмаштириб қўйиш бу қонунчилик томонидан ўрнатилган ҳамда Оила Кодексида белгиланган комплекс ҳуқуқларнинг бузилиши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига мувофиқ, “ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигини олиш, улар билан бирга яшаш, истисно тариқасида бу унинг манфаатларига зад келса, ҳуқуқига эга”(65-модда).
Болани алмаштириб қўйиш янги туғилган чақалоқ ёки эмизикли болани бошқа болага (касал болани соғига, қиз болани ўғил болага ёки аксинча, бир миллатдагисини бошқа миллатга ва ҳоказо) алмаштириб қўйишдан иборатдир.
Мазкур жиноятнинг жабрланувчиси қонунга мувофиқ фақатгина бола бўлиши мумкин. Аммо ЖК 124-моддаси мазмунидан ҳар қандай бола эмас, балки у билан содир этилаётган ҳаракатларнинг характери ва моҳиятини тушуна олмайидган бола алмаштириш предмети бўлиши мумикнлиги келиб чиқади. Шунинг учун жиноят таркибининг мазкур белгиси (“бола”) чекланган ҳолда изоҳланиши керак. Жабрланувчи қоида тариқасида янги туғилган чақалоқ ҳисобланади. Бундай ҳолатда болада аниқ фарқ қилувчи белгилар намоён бўлмаган ёки унинг ота-онаси уларни фарқлашга улгурмаган бўлади.
Объектив томондан жиноят болани алмаштиришда, яъни янги туғилган ёки эмизикли бир чақалоқни бошқаси билан алмаштиришда ифодаланади (касал болани соғлом болага, қиз болани ўғил болага ёки тескариси, бир миллатдагисини бошқа миллатга ва б.). Болани эгаллаш ва унинг ўрнига бошқасини бериш унинг ота-онаси ёки унга ҳуқуқи бор шахслардан яширин равишда уларнинг иродасига қарши амалга оширилади. Бунда ҳаракатлар туғруқхонада, болалар уйида, уй шароитида ёки бошқа ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
Қилмиш бола эгалланган ва унинг ўрнига бошқаси берилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
ЖК 137-моддаси билан квалификация қилинадиган одам (бола)ни ўғрилашдан фарқли равишда болани алмаштириш ўч олиш мақсадида амалга оширилади. Бошқача жиҳатдан эса санаб ўтилган жиночтлар ўхшаш бўлиши мумкин.
Субъктив томондан ЖК 124-моддасида назарда тутилган жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор у томондан амалга оширилаётган алмаштиришнинг ижтимоий хавфлилигини англайди, шунга кўзи етади ва жиноий оқибатлар келиб чиқишини хоҳлайди.
Жиноятни квалификация қилишда мотив инобатга олинмайди. Таъмагирлик ёки бошқа паст ниятлар мавжкд бўлганда жиноят таркиби мавжуд бўлади.
Таъмагирлик ниятлари моддий манфаатга эришишга интилишда ифодаланади. Болани алмаштираётган шахс ўз ҳаракатларини учун моддий рағбатлантириш олиш мақсадини кўзлайди. Таъмагирлик ниятлари боланинг ота-онаси ёки бошқа манфаатдор шахслар бола касаллигини билган ва унинг даволаниши учун маълум миқдордаги харажатлар талаб қилинишини англаб, ундан алмаштириш орқали қутулмоқчи бўлганда вужудга келади.
Бошқача паст ниялар деганда ўч олиш, ҳасад назарда тутилади.
Эҳтиётсизлик орқасидан болани алмаштириш жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Мазкур жиноят субъекти 16 ёшга тўлган тегишли муассаса (туғруқхона, болалар уйи ва б.)нинг ходимлари бўлиши мумкин.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling