I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш


Download 1.56 Mb.
bet69/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

4-§. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш
(ЎзР ЖК 125-моддаси)

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ, фарзандликка олиш қонун ҳимоясида ҳисобланади (Оила кодексининг 153-моддаси).


Жиноятнинг бевосита объекти фарзандликка олинган болаларнинг нормал ривожланиши учун шарт-шароитларни вужудга келтиришга қаратилган ижтимоий муносабатлар, оила манфаатлари, боланинг нормал руҳий ривожланиши ҳисобланади. Давлат нафақат фарзандликка олишнинг алоҳида тартибини белгилайди, балки биринчи навбатда боланинг руҳий эзилиши, катталар билан муносабатда тўсиқ ва қийинчиликларнинг вужудга келишини олдини олиш мақсадида бошқа шахсларни фарзандликка олишни сир сақлаш мажбуриятини юклайди.
Объектив томондан жиноят фарзандликка олувчининг (мазкур шахслар вафот этган ҳолларда васийлик ва ҳомийлик органларининг) розилигисиз фарзанд қилиб олинган ўғил ёки қиз бола ҳақидаги маълумотларни ошкор этиши, фуқаролик ҳолатини қайд этиш ёзувлари китобидаги фарзандликка олувчилар боланинг қон-қариндоши эмаслигини англаш мумкин бўлган кўчирмаларни беришида ифодаланади.
Ўғил ёки қиз боланинг фарзандликка олингани ҳақидаги сирнинг ошкор этилиши, фарзандликка олинган болаларнинг туғишган ота-онаси эмаслиги тўғрисидаги ахборотни (оғзаки, ёзма равишда, босма усулда ва ҳоказо) ошкор қилиш жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Бунда ахборот фарзандликка олувчиларнинг хоҳиш-иродасига қарши ёхуд уларнинг вафотидан сўнг васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатисиз ошкор этилган бўлиши мумкин.
Башарти фарзандликка олиш сирининг ошкор этилиши фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ёки фарзандликка олишни бекор қилиш талаби билан боғлиқ бўлган ҳолларда, ушбу талаблар тегишли расмий органларга (суд, васийлик органи ва ҳоказоларга) қонунда кўзда тутилган тартибда маълум қилинган бўлса, бундай ҳаракат жиноят ҳисобланмайди.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади.
Мазкур жиноят субъекти ҳар қандай шахс, шу жумладан фарзандликка олган эр-хотиндан биронтаси ҳам бўлиши мумкин. Жиноятнинг содир этилиш мотиви ва ундан кўзланган мақсад қилмишнинг квалификацияси учун аҳамиятга эга эмас.
Фарзандликка олиш сирини ошкор этиш касбий фаолияти ёки эгаллаб турган хизмат мавқеи муносабати билан буни сир сақлаши лозим бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 125-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.
Ўғил ёки қиз боланинг фарзандликка олингани ҳақидаги маълумотлар васийлик ва ҳомийлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органининг мансабдор шахси томонидан ошкор этилган ҳолларда, айбдор жиноятларнинг жами бўйича, яъни мансабдорлик жинояти учун ҳам жавобгарликка тортилади.
Фарзандликка олиш сирини айбдор тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда (ўч олиш, ҳасад ва ҳоказо) ошкор этган ҳолларда қилмиш ЖК 125-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.
ЖК 125-моддаси 2-қисми моҳиятидан келиб чиқиб, оғир оқибатлар деганда, оиланинг бузилиши ва ҳоказони тушуниш зарурдир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling