I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш


Download 1.56 Mb.
bet66/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

1-§. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
(ЎзР ЖК 122-моддаси)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида: «Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради»; 65-моддасида эса: «Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар», деб таъкидланган.
Никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунларга кўра ота-оналар вояга етмаган ёхуд вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли моддий ёрдамга муҳтож бўлган фарзандларини боқишга мажбурдирлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 100-моддаси 1-қисмида «Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартдир», – деб таъкидланади.
Ушбу жиноятнинг объекти вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларнинг манфаатлари, яъни уларнинг соғлиғи, нормал жисмоний ривожланиши ва суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағ олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг моддий таъминоти ҳисобланади.
Жиноятнинг объектив томони суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни боқиш учун ундириладиган маблағларни жами уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламасликда ифодаланади.
Бўйин товлаш деганда, нафақат суднинг ҳал қилув қарори бажарилишини тўғридан-тўғри рад этиш, балки айбдорнинг оладиган маоши миқдорини, бошқа даромадларини яшириши, ижро варақаси бўйича тўловлардан қочиб қутулиш мақсадида иш ёки яшаш жойини ўзгартириши ёхуд шу мақсадда меҳнат қилишдан бўйин товлаши ва ҳоказоларни тушуниш зарур.
Қилмиш фақат қуйидаги ҳолларда ЖК 122-моддаси билан жавобгарликка тортилади:
1) Моддий ёрдамга муҳтож болаларни ёки меҳнатга лаёқатсиз шахс­ларни боқиш учун маблағ қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги.
2) Вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни боқиш учун ундириладиган маблағларни жами уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган бўлиши.
Меҳнатга лаёқатсиз шахслар – 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари ёки касаллиги туфайли вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган шахслардир.
Қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни боқиш учун ундирилиши лозим бўлган маблағ жами уч ой мобайнида тўланмаган тақдирда тугалланган деб эътироф этилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling