I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЎзР ЖК 123-моддаси)
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Айбдор ЖК 122-моддаси диспозициясида кўрсатилган шахсларни моддий таъминлаши лозим бўлган суд қарорининг қонуний кучга кирганлигини билади ва мазкур мажбуриятни бажаришдан бўйин товлайди.
Жиноятнинг мотив ва мақсадлари қилмишни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. Мазкур жиноятнинг субъекти суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлаш вазифаси зиммасига юкланган 18 ёшга тўлган, ақли расо ҳар қандай шахс (ота-оналар, фарзандликка олувчилар) бўлиши мумкин. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш алиментларни тўлашдан озод этмайди. Мазкур жиноят субъектлари шунингдек, суд томонидан оталик белгиланган шахслар бўлиши мумкин. Қайд этилган шахсларни боқиш вазифаси зиммасига юкланган шахс узрли сабабларга кўра (касаллиги, меҳнатга лаёқатсизлиги ва ҳоказо) уларни боқа олмаган ҳолларда уни ЖК 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди. 2-§. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЎзР ЖК 123-моддаси) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасида: «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар», деб уқтирилади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига мувофиқ, вояга етган фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз, моддий ёрдамга муҳтож ўз ота-оналарини ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашга мажбурдирлар. Ота-оналарнинг давлат ёки нодавлат муассасаларда бўлиши уларнинг вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандларини уларни ғамхўрлик қилиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди. Ушбу жиноятнинг объекти – ахлоқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг соғлиғи ва ҳаётидир. Жиноятнинг объектив томони, суднинг ҳал қилув қарорига биноан меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлаш учун ундириладиган маблағнинг вояга етган шахслар томонидан жами уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаслигида ифодаланади. Шахсни ЖК 122-моддасидаги каби 123-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш учун: 1) фарзандлар зиммасига ота-оналарини ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлаш учун маблағ тўлаб туриш мажбуриятини юкловчи суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги. 2) мазкур шахсларни боқиш учун ундириладиган маблағларни жами уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган бўлишини аниқлаш зарур. Ота-оналар – 55 ёшга тўлган аёллар, 60 ёшга тўлган эркаклар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари меҳнатга лаёқатсиз шахслар деб ҳисобланади. Суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағнинг камида уч ойдан ортиқ муддат тўланмаслиги тугалланган жиноят деб эътироф этилади. Бўйин товлаш усули (масалан: яшаш жойини, иш жойини ўзгартириш, маошининг ҳақиқий миқдорини яшириш ва ҳоказо) қилмишни баҳолашда аҳамиятга эга эмас. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling