I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet70/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

5-§. Кўп хотинли бўлиш
(ЎзР ЖК 126-моддаси)

Ушбу жиноятнинг объекти одоб-ахлоқ ва жинсий ҳаёт кечириш қоидалари ҳисобланади.


Объектив томондан жиноят умумий рўзғор юритиш асосида икки ёки ундан ортиқ аёл билан эр-хотин бўлиб яшашда ифодаланади.
Умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ аёл билан эр-хотин бўлиб яшаш мазкур жиноятнинг зарурий аломати ҳисобланади.
Умумий рўзғор одатда умумий хонадон ёки уйдан, умумий мол-мулк, пул маблағлари ва ҳоказолардан иборат бўлади. Бунда айбдорнинг бир уй ёки хонадонда бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ аёл билан яшаши аҳамиятга эга эмас. Шунингдек, хотинларнинг бир-бири ҳақида билиши ёки уларнинг бир шахс билан умумий рўзғор асосида яшашга розилиги ҳам жиноятнинг квалификациясига таъсир қилмайди. Асосийси, айбдор уларнинг умуий рўзғорига моддий харажат қилган бўлиши лозим (масалан, коммунал ва фойдаланиш тўловларини доимий тўлаши, озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаб туриши, уйни ёки хонани таъмирлаш харажатларини, болаларнинг таълим олишини тўлаши ва б.).
Никоҳда бўлган эркакнинг бошқа аёллар билан биргаликда яшаши каби айрим ҳоллар ЖК 126-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Шу билан бир қаторда, агарда шахс бир хотин билан никоҳни хўжакўрсинга бекор қилиб, бошқа хотини билан никоҳдан ўтса, аммо аслида иккала оилани ҳам сақлаб қолса, кўриб чиқилаётган жиноят содир этилган ҳисобланади, демак, шахсни жавобгарликка тортиш учун ҳар икки хотин билан юридик жиҳатдан никоҳда эканлиги фактини аниқлашнинг ҳожати бўлмайди.
Умумий рўзғор юритиш асосида икки ёки ундан ортиқ аёл билан эр-хотин бўлиб яшаш бошланган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган, деб эътироф этилади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Айбдорнинг бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ аёл умумий рўзғор асосида яшаётганлигини билади. Ва буни хоҳлайди. Қилмишнинг содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсад жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Жиноятни субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling