I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Вояга етмаган шахсни жиноятга жалб этиш


Download 1.56 Mb.
bet73/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Вояга етмаган шахсни жиноятга жалб этиш деганда, вояга етмаган шахсга нисбатан жисмоний зўрликни қўллаш ёки унга руҳий тазйиқ ўтказиш билан, қўрқитиш, пул бериб оғдириш, авраш, алдаш, ўч олиш, ҳасад, рашк туйғуларини ва бошқа паст ниятларини қўзғатиш, жиноят содир этишни таклиф қилиш, ўғирланган нарсаларни сотиб олиш ёки сотиб беришни ваъда қилиш, жиноятни содир этиш жойи ва усуллари ёки жиноят изларини яшириш ҳақида маслаҳатлар бериш йўли билан унинг бир ёки бир нечта жиноятларнинг содир этилишида иштирок этиш ниятини рағбатлантиришга қаратилган ҳаракатлар ва жиноятни содир этишга оғдириш мақсадида вояга етмаган шахслар билан спиртли ичимликлар ичилишини тушуниш зарур.
Вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш айбдорнинг вояга етмаган шахсга жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ фаол ҳаракатлари орқали амалга оширилади.
Мазкур жиноят таркиби учун айбдорнинг 18 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсни қайси жиноятга жилб қилганлигининг аҳамияти йўқ.
Таҳлил этилаётган жиноят шахс томонидан вояга етмаганни жиноятга жалб этишга қаратилган ёхуд жиноят содир этишга далолат қилувчи ҳаракатларни содир этган пайтдан эътиборан, вояга етмаган жиноятга жалб этилгани ёки этилмаганидан қатъи назар, тугалланган деб эътироф этилади.
Вояга етмаган шахсни маълум бир жиноятни содир этишга даъват қилган шахснинг қилмиши, башарти ана шу жиноят содир этилган бўлса, ЖК 127-моддаси 3-қисми ва вояга етмаган ёшни жиноятга даъват қилиш ёхуд айбдорнинг ўзи ҳам жиноятни содир этишда иштирок этган бўлса, жиноятнинг иштирокчиси сифатида жиноятлар жами бўйича квалификация қилинади.
Ўсмир жиноятга жалб қилинган, аммо у жиноятнинг субъекти бўла олмайдиган ҳолларда, уни жиноятга жалб қилган шахснинг қилмиши ЖК 127-моддаси ва вояга етмаган шахс содир этган жиноятнинг ташкилотчиси сифатида жиноятларнинг жами бўйича баҳоланиши даркор.
Содир этилган жиноятда вояга етмаган ва вояга етган шахслар биргаликда иштирок этган ва вояга етган шахслар томонидан жиноятга жалб этиш ёки даъват этиш аломатлари бўлмаган ҳолларда уларнинг қилмишини ЖК 127-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиб бўлмайди, жиноят ЖК 28-моддасига асосан жиноятда иштирокчилик, деб баҳоланиши лозим.
Ёш боладан фойдаланган ҳолда жиноятни содир этиш ЖК 56-модда «ж» бандига мувофиқ жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ва жазо тайинлаш вақтида суд томонидан инобатга олинади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling