I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш


Download 1.56 Mb.
bet81/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

11-§. Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш,
бузиш ёки уларга шикаст етказиш
(ЎзР ЖК 132 -моддаси)

Ўзбекистон Республикасининг «Тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ мазкур қонунни бузган шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.


Жиноят иши давлат муҳофазасига олинган тарих ва маданият ёдгорликларига тажовуз қилинган ҳоллардагина қўзғатилади.
Тарих ва маданият ёдгорликларининг давлат муҳофазасига олингани тахтачалар, муҳофаза лавҳалари, кўрсаткичларни осиб қўйиш, китобларда, газета ва журналларда, йўл кўрсаткичларда ахборотлар бериш ва ҳоказо йўллар билан аҳоли эътиборига етказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги Қонуни билан ЖК 132-моддаси «Етказилган моддий зарар уч бараварига тенг миқдорда қопланган ҳолларда озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди» деган мазмундаги 3-қисм билан тўлдирилди.
Жиноятнинг объекти жамоат одоб-ахлоқи, давлатнинг тарихий ёдгорликлар ва маданий қадриятларни муҳофаза қилиш каби манфаатлари ҳисобланади.
Давлат муҳофазасидаги ҳар хил тарих ёки маданият ёдгорликлари, табиий объектлар, табиий фавворалар, шаршаралар, аждодларимизнинг мақбаралари, қўриқхоналар ва ҳоказолар жиноятнинг предмети бўлиши мумкин, аммо мазкур объектларнинг муҳофазага олингани тўғрисида тегишли идораларнинг қарорлари чиқарилган бўлиши ва бу бирон-бир усул билан фуқаролар эътиборига етказилган бўлиши лозим.
Жиноят объектив томондан шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин, давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки шикаст етказишнинг содир этилишида ифодаланади.
Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш деганда, уларнинг қайта тиклаш имконияти бўлмаган ҳолда, бутунлай яроқсиз ҳолга келтирилишини тушуниш лозим.
Тарих ёки маданят ёдгорликларини бузиш деганда, қайта тиклаш имкониятини қолдирган ҳолда уларга маълум даражада зарар етказилишини тушуниш керак.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling