I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1568308
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)

А
с
с
о
ц
и
а
ц
и
я
 
Тижорат 
ташкилотлари 
ўртасида 
улар 
фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек
умумий мулкий манфаатларни ифодалаш ва 
ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этиладиган 
бирлашма 
Ассоциация қарорлари унинг аъзолари учун тавсия 
бериш характерига эга бўлади. 
Алоҳида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи назоратини 
марказлаштириш характерли бўлган иккинчи турдаги бирлашмалар қаторида 
биринчи навбатда, маҳсулотни сотиш ёки тақчил ресурслар билан таъминлашга 
ихтисослашган компаниялар атрофида шаклланадиган корпорациялар, 
синдикат ва картелларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
 


45 
 
Таянч иборалар:очиқ акциядорлик жамияти, ёпиқ акциядорлик 
жамияти, устав, молиявий хужжат, имтиёзли ҳуқуқ, стратегия, интеграция
режалаштириш, назорат, горизонтал ва вертикал интеграция. 
 
Назорат саволлари: 
1.Ўзбекистонда корпорациялар-акциядорлик жамияти сифатида. 
2.”Ўзбекистон Республикаси хиссадорлик жамиятлари тўғрисида”ги қонун 
таҳлили. 
3.Корпорациялар ривожланишининг интеграцион стратегияси босқичлари. 
4.Корпорацияларнинг интеграция турлари ва типлари. 
5. Корпоратив структуралар тузишнинг ташкилий турлари тавсифи. 
 
 
V. Боб. Корпоратив бошқарув органлари 
 
5.1. Корпоратив бошқарув органларининг моҳияти ва зарурлиги. 
5.2. Акциядорлик жамиятларида бошқарув органлари фаолиятини 
бошқариш. 
5.3.Корпоратив хулқ-атвор кодекси. 
5.1. Корпоратив бошқарув органларининг моҳияти ва зарурлиги. 
Ўзбекистон республикасида1996 йил 26 апрелдаги N 223-I сонли 
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида” қонунида кўрсатилганидек, акциядорлик жамиятларининг
корпоратив бошқарув органларига қўйидагилар киради: 
- Акциядорлар умумий йиғилиши; 
- Кузатув кенгаши (Директорлар кенгаши);
- Ижроия органи. 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий 
органидир. 
Жамият 
ҳар 
йили 
акциядорларнинг 
умумий 
йиғилишини 
(акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини) ўтказиши шарт. 
Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши жамият уставида 
белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти 
ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида 
жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш 
тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия 
органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган 
шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш 
ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, аудиторлик 
текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисидаги масалалар, 
аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори 
чегарасини белгилаш масалалари ҳал этилади, шунингдек ушбу Қонун 65-
моддасининг биринчи қисми ўн учинчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг 


46 
йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар қараб чиқилади. Акциядорларнинг 
йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари 
навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади. 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш 
тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, 
акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида 
акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини жамиятнинг 
кузатув кенгаши белгилайди. 
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўришда ва уни ўтказишда кўп учрайдиган 
хатолар: 
- Амалиётда умумий йиғилишнинг ўтказилиши ҳақидаги хабарни 
акциядорларга етказиш бўйича минимал талабларга риоя қилинмайди; 
- Умумий йиғилишни чақиришда тартибот муддатлари бузилмоқда. 
Масалан, меъёрий талабларни бузмасдан йиллик умумий йиғилишни 10 
мартгача ўтказиш жуда қийин;
- Умумий йиғилишни чақиришда акциядорларга танишиш учун 
бериладиган ахборот(материал) рўйхатининг тўлиқ бўлмаслиги. 
- Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг ноаниқ ифодаланиши 
ва бир масала доирасида турли йўналишдаги муаммолар бўйича овозга қўйиш, 
ҳамда кун тартибига “ҳар хил масалалар” киритилиши. 
Акциядорлик жамиятлари умумий йиғилишини чақиришдаги, тайёргарлик 
кўришдаги, ўтказишдаги, овозларни ҳисоблашдаги хато ва қонун бузилишлар 
жамиятда корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини пасайтиради, чунки: 
- Акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари устидан акциядорларнинг 
назорати сусаяди; 

Ижроия органи самарадорлиги пасаяди, унинг акциядорлар 
манфаатларига зид ҳаракат қилишининг эҳтимоллиги ошади;
- Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг фаолияти “хўжа кўрсин”га 
олиб борилади. 
Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик 
қилади, ушбу Қонун билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ 
ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно. 
Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан 
кам бўлган жамиятда кузатув кенгаши вазифаси жамият устави билан 
акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин. Бундай 
ҳолларда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этишга 
ваколати бўлган муайян шахс ёки жамият органи жамият уставида ўз аксини 
топиши керак. 
Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан жамият кузатув кенгаши 
аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда бадал тўланиши ва 
(ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ 
харажатлари қопланиши мумкин. Бундай бадал ва тўловларнинг миқдори 
акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади. 


47 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling