I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet62/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

гипотеза;

  • диспозиция;

  • санкция.

    1) Гипотеза – норманинг бир қисмини ташкил қилиб, маълум бир шарт-шароит ёки ҳодиса (ҳолат) юз берган тақдирда ҳуқуқий нормани қўлланиш лозимлигини кўзда тутади (у юридик фактлар билан аниқланади).


    Гипотезанинг 2 тури мавжуд:
    а) аниқланган гипотеза (бунда ҲНда кўзда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши ҳолатлари тўлиқ аниқлаб берилади);
    б) тўла аниқланмаган гипотеза (бунда зарур ёки мақсадга мувофиқ ҳолларда ҳаракат қилиш тартиби кўрсатиб берилади, ҲНнинг кучга киришини кўзда тутади).

    2) Диспозиция – ўзининг юридик мазмунига кўра ҳуқуқий нормада (гипотезада) кўзда тутилган шароит юз берган тақдирда вужудга келадиган натижалар (оқибатлар) ҳақида баён қилувчи қисмидан иборатдир.


    Диспозиция ҲНсининг асосий тартибга солиб турувчи қисми ёки негизи сифатида юзага чиқади.
    Диспозиция қандай қоида ва тартибга мувофиқ ҳаракат қилишни, ҳуқуқий муносабат қатнашувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
    Диспозициянинг қуйидаги турлари мавжуд:

      • императив диспозиция (аниқ кўрсатилган);

      • нисбий белгиланган диспозиция;

      • диспозитив (қайта тикловчи) ёки ваколат берувчи диспозиция;

      • бланкет диспозиция (қатъиян ўрнатилган тартибда);

      • ҳавола қилувчи диспозиция;

      • тўла аниқланган диспозиция;

      • аниқланган диспозиция.

    3) Санкция – бунда ҲНлари талаблари қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатларида субъектларга нисбатан қўлланиладиган мажбурий чоралар тушунилади. (жиноий-ҳуқуқий, интизомий, маъмурий-ҳуқуқий...)


    Санкциялар ҲНларнинг ифодаланишига қараб қуйидагиларга бўлинади:
    а) нисбий белгиланган санкция (5 й. дан 8 й. гача);
    б) абсолют белгиланган санкция (1000 сўм жарима);
    в) альтернатив санкция (озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш меҳнати);
    Ҳуқуқ нормасининг ҳар бир элементи ҳуқуқ нормаси тузилишида ўзининг ўрнига эга бўлиб, асосий рол ўйнайди, яъни юридик фан нуқтаи назаридан гипотезасиз – норманинг бўлиши ўзининг маъносини йўқотади, диспозициясиз норма бўлмайди ва санкциясиз норма кучга эга эмас.




    1. Download 0.81 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling