Облигациянинг бошқа турлари (АКШ тажрибаси) Ипотека облигациялари (mortgage bonds) корпорация мулки билан таъминланган қарз мажбуриятини ифодалайди. Банкротлик ёки тўловга қобилиятсиз ҳолатда облигация эгалари бу мулкни олиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар уни сотиб ўз талабларини қондиришлари мумкин.
Фонд қоғозлари гарови остида облигациялар (collateral trust bonds)траст шартларида сақланаётган бошқа қимматли қоғозлар билан таъминланади. Энг кенг тарқалган ҳолат бу эмитент-компания облигация таъминоти сифатида компания филиали қимматли қоғозлари чиқади.
Жиҳозлар гарови остида облигациялар (equipment obligations) сертификатлар номи билан ҳам машҳур бўлиб, кўчувчи мулк билан таъминланади, улар транспорт воситалари (масалан, локомотивлар, самолётлар) бўлиши мумкин. Зарурат туғилганда жиҳоз сотилиши ва бу восита Янги эгасига берилиши мумкин. Бундай облигацияларни эмиссия қилишнинг юридик жараёни жуда қийин бўлади. Кўпинча «филадельфияча схема» номини олган жараён ишлатилиб, унинг моҳияти қуйидагича: жиҳозга эгалик қилаётган ишончли шахс облигация чиқаради, кейин эса бу жиҳозни корпорацияга ижарага беради. Ижара тўлови облигация бўйича фоиз ва қарз суммасини тўлашда файдаланилади. Муддатида барча тўловлар тўланганидан сўнг, ижарачи-корпорация жиҳозга эгалик қилиш ҳуқуқини кўлга киритади.
Таъминланган облигациялар (debetures) уларни чикариётган корпорациянинг тўлиқ мажбурияти остида бўлади ва таъминланмаган кредитни ифодалайди. Бундай облигация эгаларини ҳимоя қилиш мақсадида облигацион келишув одатда ҳам таъминланган ҳам таъминланмаган қарз қоғозларининг келажакдаги эмиссияси чекловларни ўз ичига олади.
Даромадли облигациялар (income bonds) кўпрок имтиёзли акцияларни эслатади. Улар бўйича фоизлар ўз вақтида тўланиб, тўлиқ хажмда кафолатланмаган бўлади, уларни тўламаслик эмитентни банкротликка олиб келмайди. Эмитент-корпорацияга облигациялар бўйича фоизлар камайиб борувчи харажатлар бўйича солиққа тортиш базасига киритиш мумкин. Бу турдаги облигациялар кенг тарқалмаган бўлиб, асосан темир йўлларнинг тўловга қобилиятсизлигини тиклаш мақсадида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |