I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet3/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Ссуда капитали бозори – банк томонидан маълум муддатга бериладиган қарз пуллар борасидаги муносабатларни;
Суғурта бозори - ўз мол-мулкини суғурта қилиш борасида юридик ва жисмоний шахслар билан суғурта ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади.
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат субъектлар пул билан муносабат қиладилар. Биринчиси – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар, бунга аҳоли, фирма, компания ва давлат муассасалари киради, иккинчиси – пулга муҳтож бўлган субъектлардир, бунга ҳам таркибан аҳоли, фирма, компания ва давлат муассалари киради.
Ҳар иккала субъектлар орасида эркин пул муомаласи, яъни унинг олди-сотди қилиниши молиявий бозорни билдиради. Бу бозордаги субъектлар ўртасидаги муносабатлар ҳар иккала томон учун манфаатли бўлгандагина юзага келади. Мана шу муносабатларнинг объекти пул маблағларидир. Улар ўз эгалари қўлида вақтинча бўш турган ҳолда бошқалар учун зарур бўлади. Бу табиий ҳол, чунки жамиятдаги пул оқимлари, яъни пулнинг келиб тушиши ва сарфланиши бир вақтда юз бермайди. Масалан, фуқаролар келажакда қарилик чоғида ишлатиш учун маълум бир миқдорда пул тўплаб уни банкда қўядилар. Айни шу вақтда фермер хўжалиги учун пул зарур бўлиб қолади. Вақтинча бўш турган пул фермер хўжалиги учун молия ресурсини ташкил этади, унга эга бўлиш учун у молия бозорида қатнашиши зарур.
Капитал бозори (capital market) – молия бозорининг “узун пуллар”, яъни муомалада бўлиш муддати 1 йилдан ортиқ бўлган активлар муомалада бўлган қисми. Пул маблағлари ёки бевосита банк ссудалари кўринишида ёки қимматли қоғозларга алмашиш эвазига тақдим этилиши мумкин. Капитал бозорининг асосий фарқи шундаки, бу бозорда барча воситалар узоқ муддатли характерга эга ва узоқ муддатга инвестиция киритиш учун фойдаланилиши мумкин бўлади. Шундай экан, келгуси ривожланиш учун маблағларни компания фақат капитал бозоридан жалб қилиши мумкин, пул бозорида эса компаниялар «тешикларни ямаш» учун «тез пул»га эҳтиёжни қондиради ёки чайқов операцияларини амалга оширади.
Молия бозори иштирокчилари мулк эгаси сифатида ўз бойлигини билганича тасарруф эта оладилар, шу сабабли улар пул юзасидан эркин битимга келадилар. Молия бозорида пулга қимматли қоғозлар – облигация ва акциялар сотиб олинади. Вексел ва сертификат каби ҳужжатлар ҳам пул сингари муомалада бўлади. Улар ҳам молия бозорида олди-сотди қилинади. Молия бозори амалиётида тижорат банклари, суғурта, инвестиция, молия компаниялари, фонд биржалари, аукционлар орқали фаолият кўрсатади.
Молия бозоридаги операциялар махсус воситачилар, ўзига хос даллоллар, дилерлар ва брокерлар фирмалари орқали амалга оширилиб, хужжатлаштирилади. Молия бозори муассасалари орасида фонд биржалари асосий ўринда туради, чунки қимматли қоғозлар асосан фонд биржалари орқали сотилади. Булар ҳақида кейинги маърузаларда тўлиқ маълумот берилади. Молия бозори бўш пул маблағларини сафарбар этиб, уларни молиявий ресурсларига айлантиради. У капиталга айланаётган пулни хўжаликнинг турли соҳалари ўртасида эркин кўчиб юриш, молия ресурсларидан эркин ва оқилона фойдаланишни таъминлайди. Айниқса, бу новацияда, ишлаб чиқаришнинг таркибини қайта куришда қўл келади. Муҳими шуки, у аҳолини қўлидаги ўлик, ҳаракатсиз пулни жонли, даромад келтирувчи пулга айлантиради. Молия бозори орқали молиявий муносабатлар демократиялашади, хўжаликни молиялаштиришда халқнинг пули қатнашади, халқ ўз пулидан даромад кўради.
Пулнинг капитал сифатида ишлаб чиқаришга сафарбар этилиши иқтисодий потенциални кучайтиради, фан-техника тараққиётини жадаллаштиради ва шу асосда халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Молия бозори молия ресурсларини ишлаб чиқаришнинг талабига қараб, турли корхоналар, соҳалар ва тармоқлар ўртасида тақсим қилади, улар керакли жойга оқиб бориб, иқтисодий ўсишни таъминлайди. Масалан, электроника маҳсулотларига талаб ошса, улар яхши сотилиб фойда кўп олинади, электроника корхоналари акциялари эгалари бошқаларга қараганда кўпроқ дивиденд олади. Натижада улар қўлидаги акцияларнинг бозори чаққон бўлади, акциялар кўплаб сотилади, тушган пул капитал сифатида шу соҳага қўйилади.
Пировардида электроника соҳаси жадал ўсиб, иқтисодиётга силжиш юз беради. Бунда корхона, фирма ёки компания молияси ҳам мустаҳкамланади. Ҳозирги кунда бу ҳол Ўзбекистонда автомобилсозликнинг ривожланиши мисолида яққол кўришимиз мумкин. Давлат ўз қўлидаги молия ресурсларидан фойдаланиб, бюджетни молиялаштириш, дотация бериш, солиқлардан озод этиш ёки имтиёзлар бериш орқали иқтисодий тараққиётга таъсир кўрсатади. Молиянинг иқтисодиётга таъсири бир қатор молия воситалари ёрдамида борадики, улар биргаликда молия механизмини ташкил этади. Молия механизми молиявий муносабатларнинг амалда умумлаштиришнинг шакли, усулидир. Молия бозорини шакллантириш вақт жиҳатидан бир неча йўлни ўз ичига олган ғоят мураккаб жараён.
Молия бозорини ихтиёрий йўл билан, ўзининг қонунлари асосида аста-секин яратса бўлади. Бунда мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги, қаттиқ пул-кредит сиёсати, эркин нархлар ва мукаммал бозор иқтисодиётининг бошқа компонентлари молия бозорининг реал ишлаши учун зарурий шарт-шароит яратиш керак. Бу жараён Ўзбекистонда сиёсий мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг бошланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда молия бозорининг ташкилий структураларининг мавжудлиги мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатиб келмоқда.


    1. Download 1.46 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling