I ишчи дастур


Download 4.21 Mb.
bet16/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Ривожлантиришэнг оддий, содда мусиқийлик кўринишларидан мураккабларига қараб такомиллашиш. Бошқача айтганда, мусиқий қобилиятларнинг ўсиши ва шаклланиши жараёни ривожланишни ҳосил қилади.
Талабаларга мусиқий таълим бериш, уларни тарбиялаш ва ривожлантириш ишлари яхлитликда олиб борилиши мусиқа педагогикасининг энг муҳим қонуниятларидир.
Мусиқа ўқитиш тамойили (принциплари) - бу мусиқий таълим-тарбия жараёнига қўйиладиган талаблар йиғиндисидир.
Мусиқа ўқитиш методикаси педагогика фани сифатида унинг умумий қонуниятларига бўйсунади ва умумдидактик тамойилларга асосланади:

  • тарбияловчи таълим;

  • илмийлик, тизимлилик ва изчиллик;

  • мусиқий материалнинг қулайлиги ва таълим олувчилар ёшига мослиги;

  • кўргазмалилик;

  • тасаввур, билим, малака ва кўникмаларнинг мустаҳкамлилиги;

  • таълим олувчи мусиқий фаолиятининг фаоллиги, мустақиллиги;

  • мусиқий тарбиянинг ҳаёт билан боғлиқлиги.

Мазкур тамойиллар ўқитувчи ҳамда талабалар томонидан бажариладиган барча таълим компонентлари - дарс мазмуни, методлари, дарс тузилишидаги асосий талаблар ва йўналишларни белгилаб беради.


Шу билан бир қаторда мусиқа ўқитиш методикаси ўзининг хусусий тамойилларини ҳам илгари суради. Булардан: эмоционаллик ва онглиликнинг бирлиги ҳамда бадиийлик ва техниканинг бирлиги тамойилларини кўриб чиқамиз.
Эмоционаллик ва онглиликнинг бирлиги тамойили. Бу тамойилнинг зарурлиги мусиқа санъати ва уни идрок этишнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Мусиқани идрок этишни ривожлантириш ундан олинган ҳиссий таассуротлар, унинг ифода воситаларини англашни талаб этади. Мусиқий асарни тинглашдан олинган ҳиссий таъсирни онг билан қабул қилиш унинг мазмунини тушунишга, талабаларда мусиқий тажриба тўплашга ёрдам беради. Талабаларнинг фикри, кечинмалари, ҳиссиётларини бойитади, мусиқанинг таъсирини кучайтиради. Мазкур тамойилни мусиқа ўқитишда қўллаш талабаларда идрок этилган асарга баҳо бериш қобилиятини ўстиради ва шу асосда уларнинг қизиқиши, мусиқий диди, эҳтиёжлари тарбияланади.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling