I ишчи дастур


Download 4.21 Mb.
bet18/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Мусиқа санъати фанларининг ўзига хос жиҳатлари

Олий таълимда мусиқа санъати дарсларини олиб бориш амалиёти жараёнида бир неча хусусий, яъни мусиқа санъатини ўқитишга хос бўлган методлар юзага келди. Шулардан бир қанчасини кўриб чиқамиз.


КОНТРАСТ (ТАФОВУТ) – ТАҚҚОСЛАШ МЕТОДИ. Академик Б.Асафьев томонидан таклиф этилган ва мусиқани идрок этиш малакаларини ривожлантиришга қаратилган. Бадиий-педагогик таҳлил жараёнида ўқитувчи қўйган вазифаларга жавоб бериш учун талабалар мусиқий образнинг ўзгариши ва ривожланишини кузатишлари, ўзларининг таассуротларини англашлари ва хулосалар қила олишларини тақозо этади.
Мусиқий тажрибаси кам бўлган талабалар учун тафовутли (контраст) асарларни таққослаш орқали ижрочилик услубларини ўзлаштирган ҳолда, асарлар тўғрисида мантиқий тафаккурга эга бўлади.
«МУСИҚИЙ ТАСАВВУРНИ БУЗИШ» МЕТОДИ. Мусиқага эмоционал таъсирчанликни, мусиқа «нутқи» элементларининг ифодавийлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантириши методидан бошқача йўл билан ҳам фойдаланиш мумкин. Ўқитувчи талабаларга яхши таниш бўлган асарнинг маълум бир ифода воситаси ёки ижро штрихларини ўзгартирган ҳолда ижро этади ва талабаларга мусиқанинг характери ўзгарган ёки ўзгармаганлигини аниқлашни таклиф этади. Вазифани ҳал этилиши жараёнида талабалар мусиқа ифода воситалари ва штрихларнинг аҳамиятини тўлароқ тушунадилар, асарларни янада диққат билан тинглашга ҳаракат қиладилар.
ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ. Мусиқий тажриба орттириш натижасида талабалар катта, йирик жанрлардаги асарларни қиёсий таҳлил қилиш имкониятига эга бўладилар. Хусусан, турк, озарбайжон, тожик ва афғон халқлари мусиқаси намуналари билан танишадилар ва қиёсий таҳлил жараёнида уларда ўзбек мусиқасига кўп жиҳатдан «мақом» жанри орқали, мусиқа ладлари, усуллар, нола ва безакларда, чолғуларда умумийлик мавжуд эканлигини билиб оладилар.
Таққослаш, қиёслаш методлари вокал-хор ишларида, мусиқа саводхонлигини ўзлаштиришда ҳам яхши самара беради.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling