Фойдаланилган адабиётлар
Раҳимов Ш. Мусиқа санъатига ўргатиш методикаси. - Т.: Ўқув қўлланма, 2009. – 224 б.
Маданият соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар тўплами. Ўз.Р.Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, 2010 й.
2-мавзу. Мусиқа фанлари ўқитилишида замонавий ёндашувлар. Очиқ дарсларни ўтказиш ва дарсларни таҳлил қилиш методикаси.
Режа:
2.1. Мусиқа ўқитишда инновацион технологияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
2.2. Таълим тамойиллари. Мусиқа таълимида замонавий стратегиялар.
2.3. Мусиқа санъати фанларини ўқитишда таълим методлари ва воситалари.
Таянч иборалар: инновация, технология, тамойио, стратегия, таълим методлари, воситалар
2.1. Мусиқа ўқитишда инновацион технологияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
1999 йил 19 июнда Европанинг 29 давлатининг таълим тизими вазирлари томонидан Болония декларацияси имзоланди ва 2010 йилга қадар Европанинг барча давлатлари ана шу тизимга кириши назарда тутилган.
Европа талабалари кенгаши (11 миллион талаба 37 давлатдан) 2001 йил Баллония жараёнини қўллашга қаратилган ҳаракат фаолиятиини ўз зиммасига олди ва 2 йил давомида талабаларнинг фикрларини ўрганади. Албатта қарама-қарши фикрлар кўп бўлган. Ижобий жиҳатлари ва камчиликлар аниқланган. 2005 йил ушбу жараённи танқидий ўрганишга кирилишган ва “Черная Книга Болонского процесса” деган маълумотномани тақдим этилди. Унда кредит тизимини самарасига ва магистратурада ўқиш учун катта маблағ талаб этилаётгани, талаларга етарли даражада эркинлик берилмаётганлиги ва ҳаддан ташқари меҳнат бозорига специализация қилинаётганлиги ҳақида ёзилган.
Ижобий жиҳатлари:
Балония жараёнига қўшилиш талабалар ва педагогларнинг мобил ҳаракатини таъминлайди. Талаблар билан алмашиш кенгаяди.
Иш билан таъминланиш даражаси кенгаяди.
Замонавий педагогик технологияларни бир неча турга бўлиш мумкин:
Муаммоли таълим технологиялари.
Дидактик- ўйинларга асосланган технологиялар.
Ҳамкорлик технологиялари.
Модулли технологиялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |