Ўқитиш технологиясини белгилаш – бу касбий фаолият соҳасидаги таълимий ва такомиллашиш самарасини таъминловчи ўкув жараёнини меъёрий бошқариб туришдир.
Илмий аспект - ўқитишнинг мақсади, мазмуни ва методлари илмий асосланади, педагогик жараён лойиҳалаштирилади.
Тавсифий аспект - режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришишнинг мақсади, мазмуни, методлари ва воситаларининг иштироки асосида алгоритм жараёни ишлаб чиқилади.
Амалий аспект - педагогик технология жараёни амалга оширилади.
Таълим амалиётига нисбатан педагогик технологиянинг уч сатҳи белгиланади: умумпедагогик, хусусий методик, локал (модул).
Умумпедагогик технология - яхлит таълим жараённи ифода қилади.
Хусусий методик технология - бир фан доирасидаги ўқув -тарбия жараёнини амалга ошириш методлари ва воситаларидан иборат бўлади.
Локал (модул) технология - ўқув тарбия жараёнининг махсус бўлимларига технологияни татбиқ қилишни ифода қилади. Бу технология хусусий дидактик ва тарбиявий вазифаларни ҳал қилишга қаратилади.
Таълим жараёни мазмуни - таълим жараёнининг умумий ва аниқ мақсадлари, ўқув материали мазмунидан иборат бўлади.
Технологик жараён - ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқитувчи фаолияти, талаба фаолияти, ўқув жараёнини бошқариш усуллари, ўқув жараёни диагностикасини қамраб олади.
Қайта тиклаш - педагогик технологиялар мезонларидан биридир. Унда педагогик технологияларни бошқа ўқув юртларида қўллаш имконияти тушунилади.
Инновация - (инглизча innovation) - янгилик киритиш, янгиликдир. А.И. Пригожин инновация деганда муайян ижтимоий бирликка - ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади. Бу инноватор фаолиятидир.
Инновационлик - педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир.
Хусусий янгилик - В.А. Сластениннинг аниқлашича, жорий замонавийлаштиришда муайян тизим маҳсулоти унсурларидан бирини янгилашни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |