Тарбия воситалари – тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқа турли вазифаларни бажариш учун белгиланган моддий, маънавий, маданий объект ва предметлар йиғиндисидир.
Тарбия методлари – тарбияланувчини ҳаётини, фаолиятини, муомала ва муносабатини ташкил этиш, ҳулқи ва фаолиятини тартибга солиш учун педагогик мақсадга мувофиқ ижтимоий шартланган усуллардир.
Тарбия принциплари – тарбия жараёнининг мазмуни, методлари ва воситаларига қўйиладиган талаблар.
Тарбия усуллари – тарбия методининг бир қисми бўлиб, алоҳида таъсир, муайян ўзгартиришни ўз ичига олади.
Тарбия шакллари – тарбиячи ва тарбияланувчининг биргаликда, белгиланган тартибда амалга оширадиган фаолиятининг ташқи кўринишидир.
Таълим – инсоннинг маълум бир тизим асосида олган билим, кўникма, малакаси ва эгалланган маънавий фазилатлари йиғиндисидир.
Таълим ва тарбиянинг узвий алоқадорлиги – таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмаслиги тўғрисидаги қарашлар ва ғоялар тизимидир. Унга кўра таълим-тарбия жамият ривожланиши ва тараққиётини таъминловчи муҳим омилдир ҳамда таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги принципига асосланади. Миллий-маданий мерос таълим-тарбиянинг муҳим негизидир. Айни пайтда таълим-тарбия инсоният эришган илм-фан, техника ва технологиялар соҳасидаги ютуқларни ҳам хисобга олади ва уни ижтимоий ҳаёт соҳаларига тадбиқ этиш билан характерланади.
Инновация - (инглизча innovation) - янгилик киритиш, янгиликдир. А.И. Пригожин инновация деганда муайян ижтимоий бирликка - ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади. Бу инноватор фаолиятидир.
Инновационлик - педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир.
Хусусий янгилик - В.А. Сластениннинг аниқлашича, жорий замонавийлаштиришда муайян тизим маҳсулоти унсурларидан бирини янгилашни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |