I ишчи дастур
Download 4.21 Mb.
|
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан.
Биринчидан, ўз биологик отасининг ташлаб кетиши. Бу ҳолат ҳар қандай фарзандда “КЕРАК ЭМАСЛИК” туйғусини, бефарқлик, қадр-қимматсизлик каби хисларни уйғотади.
Иккинчидан, онанинг болага бераётган эътиборини тўсатдан бошқа бир ва бола учун бегона бўлган объект, яъни эркакка тақсимлаши. Албатта, мазкур оилавий вазиятда она янги турмуш ўртоғининг талабларига жавоб бериш ҳамда маиший-хўжалик ишлари билан шуғулланиш баробарида, эҳтимол болага етарли эътибор ва алоҳида вақт ажрата олмагандир. У билан тарбиявий таъсирли муомала ўрната олмагандир. Айнан муомала, муносабат, илиқ меҳрга тўймаганлик ва эътибор остидан қолиш каби камчиликлар болада қаҳри қаттиқлик, гапга тушунмаслик, “безбетлилик”, гап қайтариш, ўз вақтини керак бўлмаган ишлар билан ўтказиш каби одатларнинг шаклланишига олиб келган бўлиши мумкин. Учинчидан, онанинг буткул болани эсдан чиқариши. Биринчи ва иккинчи санаб ўтган сабабларимиздан қаттиқ ранжиган ва ўзида ўз оиласига нисбатан хиссизликни шакллантириб бораётган Фаррух учун мазкур айрилиқ унинг ҳақиқатда ҳам ҳеч кимга КЕРАК ЭМАСлик фикрини мустаҳкамланишига олиб келган бўлиши мумкин. Тўртинчидан. Ҳар қандан инсон яқин кишига нисбатан эҳтиёжни хис қилади. Ўз яқинларисиз қолган Фаррух эндиликда бошқа тенгдош болаларидан ажралиб қолиш ҳолатига тушган бўлиши мумкин. Чунки гуруҳдош тенгдош ўртоқлари ҳар хафта ўз оиласига, ўз уйига ошиқадилар. Доимо ўз яқинлари ҳақида яхши сўзларни айтиб, бўлган воқеаларни хавас билан хотирлайдилар. Бу эса болада ички ўкиниш, бошқалардан камлик деган хиснинг пайдо бўлиши ҳамда бошқаларга ўхшамаслик деган фикрнинг шаклланишига туртки бўлган бўлса, ажаб эмас. Бешинчидан, болада спортга нисбатан қизиқиши каби бошқа яширин қобилият ёки мойилликлари ўз вақтида аниқланиб, ривожлантириш учун махсус педагогик шароит яратилмаган бўлиши мумкин. Натижада болада ўзгалар нигоҳида ва ўзи ҳақидаги фикрларида фақат ЁМОН деган сўз ва муносабатлар айланиб юраверган. Боладаги кучсиз томонлар гўёки у эга бўлган ягона хусусиятдек талқин этилган. Аслида эса агарда боланинг кучли томонлари муҳокама марказига олиб чиқилиб, кучли хусусиятлари эътиборга олиниб, шу воситасида унинг қадр-қиммати кўтарилиб, унга нисбатан ишонч билдирилиб, юқори баҳо ва илиқ меҳрли муносабатлар билан унинг БОШҚАЧА ЭКАНЛИГИ, БАРЧАГА КЕРАКЛИГИ, ЖУДА ЯХШИ БОЛАЛИГИ, ҲАЁТДА НИМАЛАРГАДИР ЭРИША ОЛИШИ МУМКИНЛИГИ, БОШҚАЛАРГА ҲАМ МЕҲР БЕРА ОЛИШИ МУМКИНЛИГИ таъкидланганда эди, эҳтимол коррекцион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш имкони бўлган бўлар эди. Лекин Фаррухга нисбатан муносабат қурилаётганда юқоридагилар инобатга олинмаган эди. Унда керакли эхтиёжлар қондирилмаган. Масалан, агар эхтиёжлар назариясига эътибор берадиган бўлсак, у ҳолда қуйидаги эхтиёжларнинг қондирилмаганлигининг гувоҳи бўламиз. 1. Физиологик эхтиёжлар – озиқ овқат, кийим-кечакка нисбатан эҳтиёж ва бошқа зарур моддий ашёлар. 2. Хавфсизликка эхтиёж – ўз қадр қимматига эга бўлиш, кимгадир кераклилик, кимнингдир ҳимоясида бўлиш хисси. 3. Мансублиликка эга бўлиш эхтиёжи – маълум бир инсоннинг яқини сифатида ўзини хис қилиши, ота-онадан айрилиқ туфайли, ўз мансублигини хис қилмаслик холати, мехрли ва эътиборли муносабатнинг мақжуд эмаслиги, ўз реал “Мен”ининг шакллантирилмаганлиги. 4. Ижтимоий, маънавий-аҳлоқий эҳтиёжлар – доимий яқин дўстларга эга бўлиш, ягона муқим яшаш жойига эга бўлиш, ота ва онанинг бола кўнгли ва ички дунёсига нисбатан ҳурмати, боланинг такрорланмас ва ўзига хос хусусиятга эгалиги, унинг ички ақлий ва хиссий имкониятларни юзага чиқаришга нисбатан таълим-тарбиявий таъсир; болада маънавият ва аҳлоқий ҳаёт тарзи, дўстона муносабат, яқинларни ва умуман инсонларни қадрлаш каби тушунчаларни шакллантириш, ҳунар эгаллаш, аҳлоқий дунёқарашга эга бўлиш ва умуман бола эга бўлган барча кучли томонларнинг қўллаб-қувватланиши ва ҳ.з. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling