Концептуализация - тўпланган эмпирик билимларга уларнинг назарий уюшқоқлигини таъминловчи онтологик тасаввурларни киритиш; ўрганилаётган объектларнинг табиати ҳақидаги тушунчаларнинг алоқалари схемаси.
Таълим ва тарбиянинг узвий алоқадорлиги – таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмаслиги тўғрисидаги қарашлар ва ғоялар тизимидир. Унга кўра таълим-тарбия жамият ривожланиши ва тараққиётини таъминловчи муҳим омилдир ҳамда таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги принципига асосланади. Миллий-маданий мерос таълим-тарбиянинг муҳим негизидир. Айни пайтда таълим-тарбия инсоният эришган илм-фан, техника ва технологиялар соҳасидаги ютуқларни ҳам хисобга олади ва уни ижтимоий ҳаёт соҳаларига тадбиқ этиш билан характерланади.
Фан - билиш фаолиятининг янги, объектив билимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган алоҳида тури, воқелик ҳақидаги билимларнинг уюшган тизими.
Шахс ривожланиши - инсоннинг бутун умри давомида ақлий ва жисмоний ўзгариши жараёнидир.
Тингловчиларни модул юзасидан Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадига эришилганлик даражаларини назорат қилиш ва амалий кўникмаларини баҳолашда фойдаланиладиган ностандарт тест топшириқлари
1.Расмда берилган “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технология номини аниқланг?
Do'stlaringiz bilan baham: |