Айланма маблағлар таркиби
5.2.Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш - Айланма маблағларнинг тўлик айланиши уч боскичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади.
- биринчи боскичда айланма маблағлар пул шаклидан ишлаб чикариш захираларига айланади (П - Т);
- иккинчи боскич ишлаб чикариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни (Т);
- учинчи боскичда товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( Т - П) .
- Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва карз маблағларга бўлинади.
- Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, фойда хисобига шаклланади (иш хаки бўйича карзлар, таъминотчилар ёки хамкорлар карзлари, буюртмачилар тўлаган пуллар).
- Карзга олинган айланма маблағлар доимо харакатда бўлмайди хамда корхонанинг махсулотларни сотишдаги кийинчиликлар, моддий-товар бойликлар билан таъминлаш, махсулот ишлаб чикаришни ошириш, вактинчалик эхтиёжларни коплаш учун фойдаланилади (банк кредитлари, кредиторлик карзлари).
5.3.Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари - Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи:
- " айланиш коэффициенти;
- " юкланиш коэффициенти;
- " бир марта айланиш давомийлиги.
Айланиш коэффициенти - айланма маблағларнинг маълум бир вакт давомида амалга оширувчи айланишини ифодалайди ёки айланма маблағларнинг хар бир сўмига тўғри келувчи сотилган махсулотларни кўрсатади.
бу ерда:
Ka – айланиш коэффициенти
Sm - сотилган махсулот хажми, сўм;
Qa- айланма маблағларнинг ўртача колдик хажми, сўм.
Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти сотилган хар 1 сўм махсулотга сарфланган айланма мабалғни ифодалайди
- Айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган турларга бўлинади. Меъёрлаштирилувчи айланма маблағлар- корхона омборларидаги ишлаб чикариш захиралари (хомашё, материаллар, ёкилғи), тугалланмаган ишлаб чикариш, келгуси давр харажатлари ва тайёр махсулотлар.
- Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар - харидорга бериб юборилган тайёр махсулотлар, хисоб ракамидаги пул маблағлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |