И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 1.64 Mb.
bet35/80
Sana07.01.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1081188
TuriСеминар
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80
Bog'liq
2.Соха иктисодиети амалий

Топшириқлар
1. Қурилиш фирмаси учун иш кучи керак. Меҳнатга талаб Д1 =1000-02В тенгламаси билан аниқланади. Ишга ёллаш тўғрисидаги эълонга 700 та киши жавоб берди. Шулардан 200 таси кунига 4000 сўмдан, 200таси кунига 2500 сўмдан, 200 таси кунига 2000 сўмдан ва 100 таси кунига 1500 сўмдан иш хақи олишга рози.
а) қанча ишчи иш билан банд бўлади ва иш хақи даражаси канча бўлади;
б) давлат томонидан иш хақининг минимал даражаси кунига 4000 сўм деб қонунлаштирилса, у холда фирма канча ишчини ёллайди.
2. Куйидаги тасдиклар тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқланг:
- корхона фойдаси максималлашганда, бир вақтнинг ўзида харажатлар минимумлашади;
- ресурслар баҳоси уларга бўлган талаб ва таклифга боғлик;
- ресурсларга талаб хосила талаб хисобланади;
-чегаравий махсулот бу-ортиқча махсулотдир;
-меҳнат унумдорлигининг ўсиши фақат фан-техника тараққиётига боғлик;
- меҳнат интенсивлиги ишловчининг жисмоний ва аклий энергиясини сарфлаш даражасидир;
- иш хақи қилинган меҳнат учун тўланадиган хакдир;
- иш хақи инсоннинг ишлаб чиқариш жараёнида сарфланган жисмоний, ақлий, рухий кучлар йиғиндисидир;
-товар ва хизматларнинг чакана нархи номинал иш хақига нисбатан тезрок ўсиб борса, реал иш хақи шунчалик камайиб боради;
- номинал иш хақи бозордаги нарх-навога бевосита боғлик;
- реал иш хақининг ўзгариши бозордаги истеъмол буюмлари нархига бевосита боғлик;
- даромад солиғи ошган сари реал иш хақи хам ошиб боради.

1-масала
Фараз қилайлик, бир йилда инфляция даражасининг 1 фоизга камайиши ялпи ички махсулотнинг 5 фоизга пасайишига олиб келсин. Оукен қонунига кўра бу холат бир йилда ишсизлик даражасининг 1 фоизга ўзгаришига олиб келади. Агар инфляция даражаси 3 фоизга қисқартирилса, у холда циклик ишсизлик даражаси кандай булади?




Тестлар
1.Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилади?
*Ишбай-вақтбай;
Киши-соат;
Меҳнат-соат;
Яратилган маҳсулотга нисбатан.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling