И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети


- мавзу. Ишлаб чиқариш харажатлари (2 соат)


Download 1.64 Mb.
bet40/80
Sana07.01.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1081188
TuriСеминар
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   80
Bog'liq
2.Соха иктисодиети амалий

8- мавзу. Ишлаб чиқариш харажатлари (2 соат)
Режа:
8.1. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш
8.2.Корхона ишлаб чиқариш харажатлари турлари
8.3.Йиллик ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва маҳсулот таннархи
8.4. Иқтисодий элементлар ва калькуляция бандлари бўйича харажатлар
8.5.Участка, цех, ишлаб чиқариш, завод маҳсулотининг таннархи.
8.6.Саноат маҳсулотларининг таннархини пасайтиришнинг манбалари ва
омиллари.

Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф килинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқалар) ва жонли мехнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади.


Ишлаб чиқариш харажатлари корхонага махсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
- ишлаб чиқариш харажатлари;
- ноишлаб чиқариш харажатлари.
2. Ишлаб чиқариш ресурсларининг манбаига кўра:
- ички харажатлар;
- ташки харажатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришига нисбатан:
- доимий харажатлар;
- ўзгарувчан харажатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жихатидан:
- бевосита харажатлар;
- билвосита харажатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
- махсулот таннархига киритиладиган харажатлар;
- давр харажатлари;
- молиявий фаолият бўйича харажатлар;
- фавкулодда зарарлар
Харажатларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқлиги доимий ва ўзгарувчан харажатларни пайдо этади.
Ўзгармайдиган харажатлар - доимий харажатлардир. Буларга рента тўловлари, қарз фоизи, реклама, ижара хақи, олдиндан тўланиши кўзда тутилган маошлар киради.
Ўзгарувчан харажатлар деб, ишлаб чиқариш хажмига нисбатан тўғри пропорционал бўлган харажатларга айтилади.
Махсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга куйидагилар тегишли:
- бевосита моддий харажатлар;
- бевосита меҳнат харажатлари;
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама харажатлар.

Махсулот таннархи бир турдаги махсулотни бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини шу махсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling