И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар


Download 1.81 Mb.
bet33/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

3.1. Ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
Умумметодологик фанлар блоки:
илмий–тадқиқот методологияси, илмий тадқиқотлар асослари, тадқиқот жараёнини тавсифлаш, хулосаларни таърифлаш ва олинган натижаларни баҳолаш, эмпирик ва назарий тадқиқот усулларини фарқлаш, кенгайтирилган тадқиқот режасини ишлаб чиқиш, фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларнинг бир-биридан фарқини билиши;
таълимга технологик ёндашув, ўқув мақсадларини аниқлаштириши, педагогик фаолиятни оқилона режалаштириши ва ташкил этиши;
амалий хорижий тилни ўзлаштириши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган олий таълимнинг магистратура мутахассисликлари ўқув режаларидаги умумметодологик фанлар блокига қўйиладиган умумий талаблар асосида белгиланади.
Мутахассислик фанлари блоки:

  • магистратура мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билимларни, ўқув ва кўникмаларни шакллантириши;

  • магистратура мутахассислиги бўйича билимлар базасини яратиш, жамлаш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириши;

  • магистратура мутахассислиги бўйича илмий‑тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндошиш борасидаги илмий билимлар, амалий ўқув ва кўникмаларни таъминлаши керак.

Ушбу фанлар блоки битирувчида қуйидагилар ҳақида тасаввур, билим ва малака, кўникма ва компетенцияларни шакллантириши лозим:

  • автомобиль йўлларида геоахборот тизимлари ‑ геоинформацион тизимлар, геоинформацион тизимларнинг илмий асослари, функционал имкониятлари, уларда ишлаб чиқариш муаммоларини ечиш, геоинформацион тизимларни автомобиль йўлларида қўллаш, транспорт оқимини моделлаштириш ва унинг назарий асослари;

‑ автомобиль йўллари муҳандислиги ‑ автоматлашган лойиҳалаш тизимида йўл тўшамаларини лойиҳалаш, йўл пойини қуриш технологиялари ва уни ташкил этиш, йўл тўшамасини қуриш технологиялари, йўл тўшамаси асосини қуриш технологиялари, турли хил турдаги йўл тўшамаларини қуриш технологиялари, асфальтбетон қопламаларини қуриш технологиялари, цементбетон қопламаларини қуриш технологиялари, йўл қопламаси устки юзасига ишлов бериш технологиялари, йўл қурилиш ишларини ташкил қилиш, йўл тўшамаларини қурилиш ишларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини тузиш, йўл қурилишининг замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, йўл тўшамаларини қурилиш ишлари сифатини бошқариш ва назорат қилиш тизими, автомобиль йўлларини реконструкция қилишнинг назарий асослари, йўл пойини реконструкция қилиш, йўл тўшамасини реконструкция қилиш, автомобиль йўлларини сақлашнинг замонавий технологиялари ва уни ташкил этиш, автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш технологиялари, автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш технологиялари, йўл тўшамаларининг ҳолатини диагностика қилиш ва прогнозлаш;
‑ илмий тадқиқот ишларини режалаштириш ва натижаларига ишлов бериш – илмий тадқиқот ишларини режлаштиришнинг математик асослари ва асосий тушунчалари, эксперимент режаларининг турлари, тажриба методикаси, экспериментни режалаштириш, эксперимент натижаларига ишлов бериш, функционал боғланишларни топиш, тажрибавий функцияларни дифференциаллаш, интеграллаш, тажрибавий қонуниятларни формулаларда ифодалаш: рационал ва эмпирик формулалар, тўғри чизиқли корреляция, эгри чизиқли корреляция, кўпликдаги тўғри чизиқли корреляция, корреляцион (регрессион) тенгламалар, транспорт оқими назарияси, прогнозлаш, илмий тадқиқот ишлари ҳақида ҳисоботларни тузиш;
‑ автомобиль йўлларининг транспорт‑эксплуатацион кўрсаткичлари ‑ автомобиль йўлларининг эксплуатацион ҳолатини бошқариш, автомобиль йўлларининг деформацияланиши ва бузилишининг ривожланиш жараёни, йўл қопламаларининг емирилиши, йўл тўшамаси мустаҳкамлигини ўзгаришининг умумий қонунияти, йўл қопламаси равонлигининг ўзгариш динамикаси, мураккаб ҳаво-иқлим шароитида ҳаракатни бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини бошқаришнинг услубий асослари; автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини бошқаришга тизимли ёндашиш; автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини прогнозлашнинг услубий асослари; автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини баҳолаш услублари; автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион сифатларини оптималлаштириш; автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини бошқариш модели.
‑ йўл активларини бошқариш ‑ йўл активларини бошқаришнинг долзарблиги ва аҳамияти, йўл активларини бошқариш принциплари, йўл активларини бошқаришда қурилиш ва эксплуатация масалалари, йўлларни эксплуатация қилишни бошқарув жараёни, йўлларни эксплуатация қилишда ахборотларни бошқариш, маълумотларни автоматлаштирилган ўлчаш тизимлари, йўл активларини бошқаришда қарор қабул қилишни таъминлаш тизимлари, кўприк активларини бошқариш тизимлари, йўл активларини бошқариш концепцияси, йўл ҳаёт циклини таҳлил қилиш, инфраструктура активлари, йўл активларини бошқаришнинг институционал масалалари.
Ихтисослик фанлар таркиби ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва ушбу мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Ихтисослик фанларининг дастурларини ишлаб чиқишда кадрлар буюртмачиларининг талаблари эътиборга олинади.
Илмий фаолият блоки илмий тадқиқотлар методологияси ўзлаштирилишини, талабалар томонидан ихтисослашган илмий ва таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар бажарилишини назарда тутиши лозим.
Танлов фанлари:
Танлов фанлари таркиби ва мазмуни соҳа бўйича республика ҳамда хориждаги етакчи мутахассис-олимларнинг муаллифлик курслари ва муаммоли маърузалари асосида, фан, иқтисодиёт, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талаблари асосида шакллантирилади ҳамда белгиланган аудитория соатларининг машғулот турлари бўйича тақсимоти ОТМ Кенгаши томонидан белгиланади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling