И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича)


Download 1.81 Mb.
bet30/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

2.2. 5А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистрларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари
Илмий-тадқиқот фаолиятида:

  • илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш;

  • илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш;

  • интернет тармоғида энг янги илмий, конструкторлик, технологик ва эксплуатацион ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш;

  • илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда фаол иштирок этиш;

  • мос мутахассислик мавзуси бўйича илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

  • ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

- илмий-тадқиқотларни ўтказиш ва янги илмий ҳамда амалий натижаларни олиш қобилиятига эга бўлиши;

  • ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ва назарий моделларини ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Лойиҳавий-конструкторлик фаолиятида:

  • бажарилаётган тажриба-конструкторлик ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва тадқиқот қилиш;

  • намунавий технологик жараёнларни ишлаб чиқиш;

  • илмий ва амалий фаолиятда автоматлаштирилган тизимларнинг инструментал воситалари ва муҳитларини ривожлантириш;

- илмий ва лойиҳавий-конструкторлик фаолият муаммоларини чуқур таҳлил қилиш, масалаларни қўйиш ва асослаш;

  • меҳнат муносабатларига янги инновацион лойиҳалар ва технологик жараёнларни тадбиқ қилинишини ташкил қилиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

Ишлаб чиқариш‑технологик фаолиятида:

  • ишлаб чиқариш фаолияти натижалари бўйича маълумотларни қайта ишлаш усулларидан фойдаланиш ва мониторингини олиб бориш;

  • фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиш;

  • иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни баҳолаш, йўл хўжалигида қурилиш-монтаж ишларини хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ олиб боришни ва объектларни синовдан ўтказиш ва фойдаланишга топширишни ташкил қилиш;

  • автомобиль йўллари объектларида ишларни ташкил қилиш ва технологияга оид муаммоларни мустақил еча олиши, ҳамда мавжуд моддий ва меҳнат ресурсларини биринчи навбатда бажарилиши лозим бўлган ишлаб чиқариш масалаларини ечишга жалб қила олиш;

  • автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ташкилотларида, ҳамда қурилиш объектларига қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини етказиб берувчи корхоналарда янги технологик жараёнларни ўзлаштириш ва мавжудларини такомиллаштириш қобилиятларига эга бўлиши лозим.


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling