Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма‑кетлиги
“Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш” фани ихтисослик фани сифатида 8-семестрда ўқитилади. Бу фанни ўрганиш йўл қурилиш материаллари, муҳандислик геологияси ва грунтлар механикаси, муҳандислик геодезияси, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари, метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, автомобиль йўлларини қуриш технологиялари ва уни ташкил этиш каби фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг ютуқларидан кенг фойдаланилади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш” фанини ўқитиш жараёнида маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишда ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиб янги информацион – педагогик технологиялар тадбиқ этилади, ҳамда ушбу фанга оид ишлаб чиқилган дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, маърузалар электрон версияси, фаннинг асосий адабиёти электрон версияси, хорижий адабиётлар таржимаси ҳамда янги педогогик ва ахборот технологияларидан, хорижий мамлакатлар замонавий йўллари ҳақидаги видеотасвирлардан, маълумот олишда интернет манбаларидан кенг фойдаланилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш” фани бугунги кунда ишлаб чиқаришнинг модернизация қилиш дастурлари билан узвий боғлиқ бўлиб, ушбу фандан олинган билим ва кўникмалар “Ўзавтойўл” АЖ корхоналари ва ташкилотларида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, ҳамда хўжалик йўлларини, шаҳар йўллари ва кўчаларини эксплуатация қилишда муҳандис-техник ходимлар томонидан кенг фойдаланилади.
Асосий қисм
Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ва унинг вазифалари
Автомобиль йўлларини эксплуатация қилишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари тармоғи ҳолати. Йўл тармоғининг техник ва эксплуатацион ҳолатларига умумий талаблар. Йўлларни эксплуатация қилиш корхоналарининг асосий вазифалари. Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлашни такомиллаштириш муаммолари.
Do'stlaringiz bilan baham: |