И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Муросага келишишнинг кичик гуруҳда (жуфтликда) ташқил этилиши. Мазкур босқичнинг вазифаси
2, Т а ҳ л ил :
М а з к у р босқичнинг вазифаси; ўйинни ўтказиш вақтида ўз ҳолатини таҳлил қила олиш ва қўйидаги саволларга жавоб бериш: Ўйин шартларини бажариш қийин бўлдими? -Мазкур ишни бажариш вақтида нималарни ҳис этдингиз? -Баҳс - мунозара натижасидан қониқдингизми? -Натижага эришишингизда Сизга нима ёрдам берди ва нима ҳалақит берди? Бу фаолият ҳамкорликда, кўтаринки руҳда ўтиши, яҳши натижа билан тугашива суҳбатдош чарчамаслиги керак. Баҳс-мунозараларнинг натижасини албатта таҳлил қилиш ва баҳолаш керак. Унинг муваффақияти: биринчидан, гуруҳлар ва уларнинг иштирокчи (ҳамкор)ларини бир-бирларига ўзларининг вазиятлари ва ҳолатларини тушунтириб, янги ахборотлар олишларига, иккинчидан, ўзаро муносаба- вақтидаги зиддият (ёки салбий ҳолат)нинг бир қисмини йўқ қилинишига эришишларига, учинчидан, кўйилган муаммони ечиб, ўзаро бир-бирларини тушунишларига боғлик. 3. Муросага келишишнинг кичик гуруҳда (жуфтликда) ташқил этилиши. Мазкур босқичнинг вазифаси: икки оппонент ўртасидаги у ёки бу фикрни тасдиқланиш розилигига эришиш. Машғулотни ўтказиш тартиби: Талабаларга бирон-бир тасдиқланган фикрни танлаш таклиф этилади. Бу биргаликдаги иш куйидаги кўринишда: бир киши тасдиқловчи, иккинчи киши эса, инкор этувчи бўлади. Бу фаолият якунида маълум бир жуфтликлар аниқланади (ёки агар кичик гуруҳда уч киши бўлса, учта қатнашчи). 10 дақиқа мобайнида конструктив бахс-мунозара кўникмаси ёрдамида муроса (консенсус)га эришиш керак. Муҳокама қилиш учун тахминий саволлар қуйидагича бўлиши мумкин: Сизга ўйин шартларини бажариш қийин бўлмадими? Ўйин давомида Сиз нималарни ҳис этдингиз? Бахс — мунозара натижасидан кониқдингизми? Натижага эришишда Сизга нима ёрдам берди ва нима ҳалақит берди? Машғулот охирида ўқитувчи талабаларнинг фаолиятларига баҳо беради ва машғулотни якунлайди. Юқорида мисол тариқасида келтирилган 24 та педагогии технологияларни ўқув жараёнида тўлалигича ёки қисман ишлатилиши талабаларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда ҳаётда учрайдиган турли хил вазиятлардан оқилона чиқа олиш, муаммоларни еча олишга ёрдам беради. Ушбу қўллланмага «Тарбиявий технологиялар» дастури асосида тайёрланган «Миллий маросим ва уларнинг тарбиявий аҳамияти» мавзусидаги махсус бобнинг киритилиши таълим муассасаларида олиб борилаётган тарбиявий ишлар ва тадбирларда ҳам ҳозирги кун талаби асосида янги шакллар, услублар ва усулларни қўллаш талаб этилиши сабабидир. Тарбиявий ишларга янгича ёндашув кўшимча маълумотлардан, тавсиялардан, технологик усуллардан фойдаланишни кўрсатиш учун ушбу материалларни Сизнинг эътиборингизга ҳавола этмокдамиз. Бу тавсиялардан хар бир ўқитувчи ўқув-тарбия жараёнида фойдаланиши мумкин.
Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling