И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
«ИМАК» (ишонтириш мактаби) технологияси
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
48. «ИМАК» (ишонтириш мактаби) технологияси
Технологиянинг мақсади: талабаларнинг ишонгирищ (далиллар топиш ва уларни асослашни билиш) ва бошқара олиш малакаси ҳамда ташкилотчилик кобилиятларини шакллантириш, шунингдек, жамоада ва турли ҳил вазиятларда ўзини тута олишга ўргатиш. Машғулотни ўтказиш тартиби: ўкув жараёни бошланишида уқитувчи талаба ларни машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари билан таништиради. Талабадан бири машғулот шартларига биноан ҳонадан чиқади. Қолган иштирокчилар эса ўқитувчи ва талаба ўртасидаги зиддиятли назарда тутувчи муаммоли ҳолатни ўйлаб чиқарадилар, муҳокама қиладилар ва тайёрлайдилар. Бошқача айтганда, муаммоли ҳолатни ролларга булинган ҳолда ижро этишга тайёргарлик кўрадилар. Масалан, талабалар муҳим ўқув машғулотига тайёргарлик кўриб келганлар, уларнинг хаммаси машғулотда иштирок этишга тайёр ва кизикиш катта, лекин таълим раҳбарияти машғулот ўрнига барча талабаларни ҳовли, кўчаларни, гулзор ва боғларни тозалаш, тартибга келтириш ёки таълим муасасасида (ёки стадионда, театрда, мажлислар залида) ўтказилаётган тадбирда зални тўлдириш учун боришга кўрсатма бериши мумкин ёки талабалар ўзларининг шахсий тажрибаларидан, талабалик фаолиятларидан келиб чиқиб, саҳналаштириш учун ўқитувчи ва талабалар ўртасида зиддиятга олиб келувчи турли ҳолатлар, вазиятларни ўйлаб топишлари мумкин. Талабалар танланган муаммони тайёрлаётган вақтда ташқарига чиққан кунгилли қатнашчига ўқитувчи, декан муовини (ёки ўқув бўлимининг мудири) ролини ўйнаши кераклиги тушунтирилади, уни алоҳида бўладиган муаммо ёки вазият билан таништирилади. Тайёргарлик учун аниқ вақт ажратилади. Бир оздан сўнг, ташқарига чиқиб кетган талаба аудиторияга таклиф этилади. Сўнгра талабалар ўйлаб топтан ва улар томонидан саҳналаштирилган зиддиятни келтириб чиқарувчи вазият ижро этилади. Талабалар томонидан тайёрланган вазиятни ижро этиш ваҳтида, улар ҳар ҳил ҳарактердаги талабалар ролида бўлиб, зиддиятни келтириб чиқариш учун уларнинг қилиқлари, одатлари, сўзлари, харакатларини ишлатадилар. Гуруҳ мураббийси (ёки декан муовини, ўкув бўлимининг мудири) ролидаги тингловчи ушбу ижро этилаётган саҳна кўринишида ўзининг ташкилотчилик қобилияти, ишонтира олиш малакаси, ҳолатни назорат қилиб туриши, турли вазиятлар ва шарбитларда ўзини тута билиши, бошқара олиши, мазкур ҳолатдан тарбиявий усуллардан фойдаланган ҳолда вазиятнинг, зиддиятнинг ижобий ечимига эриша олишини намойиш эта олиши керак. Яъни талабаларни ўз фикрига ишонтира олиши зарур, акс холда улар ўқитувчига ўз таъсирларини кўрсатишлари мумкин. Машғулотнинг кейинги боскдчида ўқитувчи гуруҳ билан биргаликда мураббий (ёки декан муовини, ўқув бўлимининг мудири) нинг ўзини тутиши, ўз фикрига қай даражада ишонтира олиши, унинг маданияти ва ҳаракатларидаги ижобий ва салбий томонларини муҳокама қилади, берилган муаммоли ҳолатдан чиқишнинг қулай усулларини аниклайди, шунингдек, учраб туриши. мумкин бўлган муаммоли ҳолатлар ва уларни ечиш усулларини башорат қилади. Машғулотнинг оҳирида ўқувчилар «Мураббийнинг ташқилотчилик қобилияти» мавзусида мустақил ўқиш учун тарқатма материаллар о оладинар. Изох; ушбу , машғулотнинг 1-ярмида видеокамера ёрдамида машғулотни тўлиқ, яъни талабаларнинг саҳналаштирилган муаммоларини кўрсатишлари ва уни жамоа билан ечишда мураббийнинг ҳammu-ҳаракатлари, кўллаган усулларини ҳаммаси видеокассещага туширилади. Машғулотнинг 2-ярмида видеокассета телевизор (ёки компьютер) орқали намойиш этилади. Видиолавҳани томоша қилиш мобайнида унинг мазмуни жамоавий муҳокама этилиши мумкин: Бундай таҳлил ҳар бир қатнашчининг ўзини кўра билиши, керакли ҳулоса чиқара олшиига катта ёрдам беради. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling