И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet101/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

49. «САН» технологияси

(учлик - самарали, аҳлоқий, назокатли)


Технологиянинг мақсади: талабаларда якка, жамоавий гуруҳ билан ишлаш, ижодий ва ташкилотчилик фаолияти кўникмаларини, ишга масъулият билан ёндашувни шакллантириш, безаш ишлари кўникмаларини ривожлантириш.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
Ўқитувчи талабалар аудиториясини ўтказилади машғулотнинг тартиб-қоидалари билан таништиради ва талабаларни 3 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажралишларини илтимос қилади;
кичик гуруҳларда талабалар қуйидаги ролларга бўлинади: рассом, адабий ва бадиий мухаррир, дизайнер (безакчи). Кейин хар бир гуруҳ вакили ўқутчи столидан топшириқлар ёзилган карточкалар ичидан биттасини танлаб олади.
Топшириқлар қуйидагича бўлиши мумкин:
-деворий газета (бирон мавзуга, байрамга ёки юбилейга бағишланган ёки ҳазил-мутойибали, сатирик ёки уқув фани ёки гуруҳ, фаолиятига бағишланган ёки мониторинг экрани каби) эскизини тайёрлаш;
-байрам (ёки бирор-бир тадбир)га чорловчи афишанинг (масалан, эълон, ташвиқот, таклифнома) эскизини тайёрлаш;
-турли тадбирлар (масалан, байрам)га бағишланган таклифнома патталарининг эскизи ва макетини тайёрлаш;
-табрик откриткаларининг макетларини тайёрлаш;
-бирор тадбир ўтказиладиган жойни безатиш эскизларини тайёрлаш;
-икэбана тайёрлаш.
Кичик гуруҳдарга топшириқни бажариб тақдимот қилишлари учун тайёрланишларига 30 дакика вақт берилади. Тайёргарлик вақти тугагач, тақдимот бошланади. Тақдимот вақтида гуруҳлар ўзлари тайёрлаган эскиз ва макетлари билан барчани таништирадилар, намойиш этадилар ва асослайдилар, жамоавий ижодий фаолиятдаги ўз вариантларини химоя қиладилар. Тақдимот тугагач, умумий муҳокама бошланади. Муҳокама жараёнида талабалар безатилган, тайёрланган ишларга тегишли талабларни аниқлайдилар, ўқитувчининг ўзи ёки алоҳида тузилган ижодий гypyҳ эса талабалар томонидан билдирилган фикр ва таклифларни махсус ҳона таҳтасига ёки ватман қоғозига ёзиб боради.
Машғулот оҳирида ўқитувчи талабаларга юқорида берилган турли топшириқлар бўйича бир неча намунавий эскизлардаи тарқатади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling