И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
Изоҳ: Ташкил этылган тарғибот-ташвқот ижодий, гуруҳларининг чиқишларини муҳакма қилишда эьтиборни: -
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 46.«АЖИИ»
- Машғулотни ўтказиш тартиби
Изоҳ: Ташкил этылган тарғибот-ташвқот ижодий, гуруҳларининг чиқишларини муҳакма қилишда эьтиборни:
- танланган мавзунинг долзарблиги; - мавзунинг мазмуни ва уни ёритилиши (сўз, саҳна кўрсатуви, расмлар ёки видео, мимика ёки пантомимик ва б.); - мавзунинг ёриттилишига ижодий ёндашув (оригналли); -мавзуни ёритишда иштатилган жиҳозлар ва ёрдамчи воситалар; -мавзу мазмунининг таъсирчанлиги, тарғибот-ташвиқотга бойлиги; - мавзу мазмунининг тарбиявийлиги ва таъсирчанлигига қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. 46.«АЖИИ» (амалиётда жамоавий ижодий ишлар) технологияси Технологиянинг максади: талабаларда ижодий фаолият малакаларини ва жамоавий ижодий ишни ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш, жамоавий ижодий ишнинг турли шаклларини билишга кўмаклашиш. Машғулотни ўтказиш тартиби: Бу технология «Жамоавий ижодий ишни ташкил қилиш» мавзуси назарий материал ўзлаштирилгандан сўнг ёки шу мавзудаги суҳбат ёки Мен - жамоавий иш ташкилотчиси» номли блиц - ўйин ўтказилгандан сўнг ўқув жараёнида йшлатилса, мақсадга мувофик бўлади. 1. Техологияни ўқув жараёнида фойдаланиш учун ўқитувчи машғулотни бошида талаба гуруҳи билан олдиндан тайёрланган мавзу бўйича сухбатлашиб, уларга таклиф этилган мавзулардан бирини танлашга имконият беради. Масалан, «Ўзбекистон-менинг ватаним «Жонажон ўлкам табиати», «Миллий анъана ва урф-одатлар», «Менинг факультетим», «Менинг синфим», «Билимлар маскани университетим», «Талабалик — олтин даврим» каби мавзулар олинииш мумкин. Талабалар ўқйтувчи томонидан таклиф этилган мавзулардан бирини танлашга ҳаракат қиладилар. Агар улар мавзулардан! бирини танлай олмасалар, у ҳолда ўқитувчининг ўзи уларга мавзулардан! бирини таклиф этади. ўқитувчи гуруҳга топшириқ бериш учун, уларга қарата кўйидаги фикрни ташлайди ва бу фикрни ўйлаб куришларини таклиф этади: «Фараз қилинг, факультетингиз (университетингиз) фаолияти билан таниш булмаганларга шундай маълумот беришингиз керакки, бу маълумот факультетингиз (университетингиз) ва унинг фаолиятини энг муҳим ва қизиқ жойларини қамраб олсин. Албатта, Сиз бундай суҳбат ўтказишингиз учун ва уларда ўз факультетингизга (университетингиз) қизиқиш ва ҳавас ўйготишингиз учун аввало, суҳбатнинг мантиқий кетма-кетлигини, яъни режасини тузиб оласиз. Шундайми? Шундай экан, келинг, биз ҳам машғулотимиз бошида оғзаки хикоямизнинг умумий режасини тузиб оламиз. Сўзлаб бермоқчи бўлган хикоямизни нимадан бошлаш керак? У қандай кетма-кетлик (ёки кандай бўлимлар)дан иборат бўлиши керак? деган саволларга жавоб топиб олайлик. 4. Ўқитувчи кириш сўзидан сўнг «Ақлий ҳужум» услубидан! фойдаланган ҳолда, машғулотнинг катнашчилари томонидан айтилган барча эркин фикрларни, мулоҳаза ва ғояларни ватман қоғозга ёки ўқув ҳонасининг таҳтасига ёзиб боради. Биргаликдаги муҳокамадан сўнг талабалар суҳбатнинг ягона режа-лойиҳасини тасдиқлайдилар. Ушбу тузилган режа-лойиха кичик журнал, яъни узига хос оғзаки журнал сахифаларига ўхшашлиги учун ўқитувчи ушбу суҳбатни - «оғзаки журнал» деб номлашни таклиф этади ва талабалардан ушбу оғзаки журналга ва унинг ҳар бир саҳифасига ном беришларини сўрайди. 5.Ишнинг кейинги босқичини бошлаш учун, қатнашчилар кичик гуруҳларга бўлинади. 6.Ўқитувчи гуруҳларга бу ўзига ҳос журнални кўриб чиқишни, ҳар бир саҳифага ва журналга умумий ном берилиши кераклигини таклиф этади. 7.Кейин гуруҳларга битта сахифани (қуръа ташлаш ёки ўз ҳохишлари бўйича) танлаш имконияти берилади, ҳар бир гуруҳ ўзлари танлаган сахифанинг мазмунини очиб бериш учун тайёргарликни бошлайди. 8.Тайёргарлик учун аниқ вақт белгиланади. Тайёргарлик вақтида гуруҳлар ўзлари танлаган саҳифа мазмунини ёритиш усуллари, шакллари, ижросини ва қандай қилиб таксимот қилиш йўлларини аниқлайдилар, вазифаларни бажариш учун тайёргарликни бошлайдилар. «Бизнинг факультет» мавзусидаги оғзаки журнал саҳифалари қуйидагича номланиши (гуруҳлар томонидан умумий муҳокамада келишилган ҳолда тузилган режа-лойиха тахминан шундай бўлиши) мумкин: 1.Саҳифа. Факультетимиз визиткаси (тавсифномаси, эмблемаси, шиори, касб йўналиши, кисқача тарихи ва бошқаларни - адабий- мусиқий композиция шаклида намойиш этиш). 2.Саҳифа. «Ўқиш ва меҳнат биргаликда яшайди» (кўргазма) талабалар хаёти ва фаолияти ҳақида. 3.Саҳифа. «Бу мен, булар эса менинг дўстларим» (саҳналаштириш, шаржлар, юмор, пародия ва бошқалар) 4.Саҳифа. «Гўзаллик ва мода» талабаларнинг кийиниш маданиятини (намойиш қилиш) кўрсатиш. 5.Саҳифа. «Бизнинг факультетимиз келажакда» (фантастик лойиҳа шаклида келажак кўринишлари). Гуруҳлар томонидан тайёрланган чиқишлар ва намойиш этишлар юкорида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гуруҳларнинг чиқишлари кетма-кетлик билан бир-бирига боғланган ҳолда амалга оширилади, иложи борича гуруҳларнинг намойишида барча гуруҳ аъзоларининг иштироки таъминланиши мақсадга мувофик бўлади. Гуруҳлар намойишидан сўнг, ўқитувчи талабалар билан биргаликда гуруҳлар томонидан намойиш этилган сахифаларнинг ижобий ва салбий томонларини муҳокама қиладилар, ушбу машғулот уларни нималарга ўргатгани ва улар нималарни билиб олишгани билан қизиқади. Ўқитувчи керакли тавсиялар ва тушунчалар беради, сўнгра машғулотни якунлайди. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling