Мураббий жамоани бўйсундиради
Муаммо
|
Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари
|
Муаммони ҳал қилиш вариантлари
|
Сизнинг ҳулосангиз
|
|
|
|
|
Мураббий жамоага буйсунади
|
Муаммо
|
Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари
|
Муаммони хал қилиш вариантлари
|
Сизнинг хулосангиз
|
|
|
|
|
Муаммо
|
Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари
|
Муаммони хал қилиш вариантлари
|
Сизнинг
хулосангиз
|
|
|
|
|
Кичик гуруҳлар педагогик жараёнда учрайдиган (ёки тренер томонидан олдиндан танлаб қўйилган) муаммолардан бирини танлайдилар, жами иштирокчилари билан биргаликда муаммони муҳокама қиладилар ва тарқатма материалнинг (чизма-топширикнинг) биринчи устунига карточкада берилан мавзуга мос келиб чиқадиган муаммоларни ёзадилар. Кейин ўқитувчи берилган муаммони биргаликда муҳокама қилиш ва қўйилган вазифаларни ҳал қилиш усулларини аниқлаш учун ишчи қоғозларни бошқа кичик гуруҳларга беради (масалан, соат мили кўрсаткичи бўйлаб). Ҳар бир кичик гуруҳ ўз жамоаси билан биргаликда муаммони муҳокама қилиб, уларни хал қилиш йўлларини аниқлайди. Хар бир кейинги кичик гуруҳ ўз вариантидаги натижаларни ватман коғозидаги тегишли устунларга ёзиб боради.
Тарқатилган ишчи коғозлар кичик гуруҳларни навбатма-навбат айланиб, дастлабки кичик гуруҳига етиб келгач, талабалар бошқа гуруҳ аъзоларининг фикрлари билан танишадилар ва уларни муҳокама! қилиб, муаммони ҳал этиш бўйича ёзилган фикрлардан энг яхши фикрни танлаб оладилар. Кўйилган муаммони қандай ечилганлигига ўз муносабатларини билдирадилар ҳамда муаммони ҳал қилиш учун вариант сифатида ўз фикрларини таклиф этадилар.
Машғулотнинг кейинги босқичида кичик гуруҳлар ўз ишларини химоя қиладилар, иш жараёнидаги ютук ва камчиликларни, ижобий ва салбий холатларни мухокама қилиб, ўқитувчи билан хамкорликда машғулотга якун ясайдилар.
Ўқув жараёнида «Муносабат» технологиясидан фойдаланиб, ўрганилаётган фанда турли муаммоларни ҳал этишга, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўлларини топишга, ўкувчиларни эса мустақил изланишга, фикрлашга, ўз фикрларини исботлаш ҳамда турли вазиятларда чиқишга ўргатишда «Муаммоли вазият» шаклини қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |