И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотни ўтказиш тартиби
Технологиянинг максади: талаба хаётда фаол ўрнини топишларини, пешхадамлик ва сардорлих сифатларини, жамоада ишлаш кўникмаларини, шунингдек, ўзгалар фикрини хурмат қилган ҳолда далил келтира олиш, ўз фикрини исботлай олиш, асослаш, ишонтириш, мунозара олиб бориш махоратларини ҳамда муросага келиш, изланиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: Бу технология қўланиладиган машғулот талабалардан олдиндан бўладиган тайёргарликни талаб қилади. Машғулот мавзуси талабалар аудиториясига олдиндан маълум қилинади, вазифаларни бажариш учун тайёрланшнга бериладиган аниқ вақт, мавзу мазмуни, унинг мураккаблиги ва даражасига қараб белгиланади. Ушбу машғулот бахс-мунозара услубига асосланган бўлиб, ўзининг аниқ ўтказилиш вақти ва тартибига эгадир. Ўқитувчи дастлаб талабаларни машғулот ўтказиш тартиб-коидалари билан таништиради ва уларни кичик гуруҳларга ажратади. Мисол тариқасида, «Шахс ва маданий аҳлоқ» мавзусидаги машғулотни ўтказиш тартибини кўриб чиқамиз. Машғулотнинг бошида талабалар муҳокама қилишлари учун бир неча саволлар оладилар. Масалан: -Маданият нима? -Ахлоқий маданият нима? -Шахс сифати кўринишида ахлоқ-одобнинг ўрни қандай? -Қандай қилиб маданиятли бўлиш мумкин? Кичик Гуруҳ қатнашчилари ўз хоҳишлари бўйича биттадан савол танлаб оладилар ва сўзга чиқишга тайёрланадилар. Улар ўзлари танлаган савол юзасидан ўз тушунчалари, мавзуга бўлган ёндошувлари, муносабатлари ҳамда ушбу саволларга жавобларини беришда ўзларининг эгаллаган ҳолатлари қанчалик тўғри эканлигига чиқишлари орқали талабаларни ишонтиришга харакат қиладилар. Уқитувчи кўрсатмасига биноан, бошқа кичик гуруҳ қатнашчилари айтилган фикр ва сўзга чиққан талабаларни эгаллаган ҳолатларига қарши фикрлар айтади, яъни сўзга чиққан кичик гуруҳ танлаган йўлни рад этадилар ва шу орқали уларни бахс-мунозара, тортушувга ундайдилар. Бахс-мунозара якунида хар бир сўзга чиққан кичик гуруҳ бошқа гуруҳ аъзоларини ўзларининг тортишувдаги фикрлари, танлаган холатлари далил ва исботлари қанчалик тўғри эканлигига уларни ишонтира олишлари ва ўз томонларига оғдира олишлари, иложи бўлса уларни ўз гуруҳларига қўшила олишлари керак. Машғулотнинг охирги босқичига ўқитувчи якун ясайди ва бахс-мунозара бўйича ўз фикрини билдиради. КБИ технологияси бир қанча вариантда ўтказилиши мумкин. Масалан, тингловчилардан (ўз хоҳишларига қараб) ташаббускор гуруҳини тузиб олиш мумкин ва бу гуруҳ бахс-мунозара давомида айтилган қизиқарли фикрлар, далиллар, асосий тушунчалар, вазиятдан чиқувчи ҳолатлар, қизиқарли жавоблар, мулоҳаза, таклифлар ва бошқаларни ўкув хонасининг тахтасига ёки ватманга ёзиб боради. Ташаббускорлар гуруҳининг вазифалари қаторига: бахс-мунозарани боришини назорат килиши катнашчиларни фаоллаштириш, керак бўлса, баъзиларга алохида танбех ва тилаклар билдиришни ҳам киритиш мумкин. Бундай ташаббускорлар гуруҳи аудиториясида бир-бирига ўхшаш фикрлар билдирилиши, гуруҳлари фаоллаштиради, уларни эркин ҳолатда ўз фикрларини айтиншарига керакли мухит ва шароитини яратади. Шуниндек, бу гуруҳ машғулотнинг ҳулоса қисмида ҳам иштирок этиб, гуруҳларнинг танлаган холатлари, билдирган фикрлари ва тортишувларига ўз муносабатларини билдиришлари мумкин. Баҳс-мунораза ташкил этиш учун кўйидаги саволлардан! фовдаланилиш мумкин: жамоат транспортидаги маданият одоби; таълим муассасаси (дарс жараёни, танаффус вақти)даги маданият одоби; стол атрофидаги (овқатланиш, сухбат, учрашув) маданият одоби; оиладаги маданият одоби; жамоадаги маданият одоби; жамоат жойларидаги маданият одоби; ёшларнинг маданият одоби; сўзлашиш (телефонда, сухбатда, учрашув вақтида) маданияти; анъаналар ва маданият; саломлашиш одоби ва бошқалар. Юқоридаги бахс-мунозараларни ўтказиш мавзулари , одоб-ахлоқ маданият йўналишида (масалан, «Менинг ҳаётда тутган ўрним», «Одоб-аҳлокли, маданиятли бўлишим учун нима қилишим керак?» ва ш.к.) бўлгани мақсадга мувофик, чунки бу мавзулар ёшларни кўпроқ қизиқтиради. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling