И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet90/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

41. «Баҳслашув» технологияси

Талабаларнинг ўқув гуруҳларида уларнинг ўзаро муносабатларини янада яхшилаш, бир-бирларига тезлик билан кўникишлари ёки ўзаро бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлишлари учун баъзида улар ўртасида бахслар ташкил этиб туриш мақсадга мувофиқдир. Чунки бундай баҳслар талабаларни ўз фикрларини чархлаб олишга, хаётга ва турли муаммоларга бўлган муносабатларини аниқлаб олишга катта ёрдам беради. Баҳс мавзуларини талабаларнинг ўзлари танишлари ва таклиф этишлари мумкин. Бу мавзулар уларни бахсга чорловчи, муаммоли, кизиқарли бўлиши керак, акс ҳолда баҳс давомида талабалар ўз фикларини баён эта олмайдилар ёки баҳсга қўшилиб ўз фикрларини исботлаб, ҳимоя қила олмайдилар. Баҳслар талабаларни баъзи янглиш фикрларга қарши курашишга ўргатади, атрофдаги бўлаётган воқеаларни тушунган ҳолда тўғри шархлашга, ўз фикрларида туришга, ноўрин фикрларга ўз вақтида қаршилик кўрсатишга ҳамда ҳар бир фикрни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаб олишга, шу билан бир қаторда ўртоқлари билан сухбат қилиш, баҳслашиш, ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш, таъсир эта олиш маданиятига ўргатади. Баҳсларни самарали ўтиши, албатта, уларнинг олдиндан қандай тайёрланганлигига боғлиқ. Биз қуйида баҳсларга тайёргарлик кўришда эътибор қаратилиши керак баъзи бир босқичларни ажратиб курсатмоқчимиз:



  • баҳс мавзусини танлаш ва уни тасдикдаб олиш;

  • тарбиявий вазифаларни аниқлаб олиш;

олдиндан баҳс мавзусини эълон қилиш ва баҳс давомида муҳокама қилинадиган саволларни белгилаб қўйиш;

  • талабаларни баҳс давомида муҳокама қиладиган саволларини тўлароқ ёритишга ёрдам берадиган қушимча материалларни тўплаш;

  • баҳсни ўтказиш учун масъул ва бошловчиларни тайинлаш;

  • баҳс ўтказадиган жойни жиҳозлаш;

  • баҳслашиш коидаларини рангли, кўргазмали этиб тайёрлаш.

Баҳс катнашчилари баҳсни ўтказиш ва унда ўзларини тута билиш, бошқара олиш тўғрисидаги қоидалар билан олдиндан ёки баҳс мобайнида танишиб олишлари керак. Улар куйидагича бўлиши мумкин:

  • баҳслашишдан аввал нима демоқчи бўлганингни яхшилаб ўйланди




  • гапираётганда фикрларни аниқ содда, мантикан ва кетма-кетлик билан баён қилиш;

  • фақат ҳаяжонга солаётган, ишончи комил бўлган фикларни баён этишга ҳаракат қилиш, билмаган, ишонмаган фикрлар билан бакслашмаслик;

  • кимнингдир фикрига қўшилмаса, уни фикрини масҳараламай, уни устидан кулмай, хатосини айтмай хақгўйлик билан баҳслашиш;

  • айтилган фикрларни иккинчи бор кайтармасдан, янги фикр бўлсагина ўша фикрни баён этиш;

  • баҳслашув вақтида қўлларни ҳар томонга ўйнатмасдан, овозни баландлатмасдан, бақирмасдан гапириш. Агар бошқаларни ўз фикринга ишонтирмоқчи бўлсанг, уларни сенинг фикрингга қушилишларини истасам унда сен ўз фикрингнинг исботига, албатта, аниқ далиллар, мисоллар. келтириш;

• баҳслашаётган суҳбатдошни ҳурмат қилиш, уни хафа қилмаслик, унинг шахсига тегадиган гапларни, қилиқларни қилмасликка ҳаракат қилиш. Агар шундай қилинса, бахслашувда фақат кучли эканлигингни кўрсатибгина қолмай, балки маданиятли эканлигини қўрсатган бўлади.
Юкорида кўрсатилган қоидалар чиройли ва рангли қилиб безатилган ҳолда узоқдан кўринадиган қилиб ёзилиб, баҳс ўтадиган жойга олдиндан илиб кўйилади ёки шунга ўхшаш қоидаларни баҳсни бошлашдан олдин баҳс иштирокчилари билан биргаликда уларнинг берган таклифлари асосида тузиб, шу ернинг ўзида коғозга (хона тахтасига, бирон тахтага) ёзиб кўйиш мумкин.
Баҳс ўтаётган жойни жикозлаш ва безашда буюк педагог олимлар, мутафаккир ва донишмандлар фикрларини ёзиб, кўринарли жойга илиб кўйиш мумкин.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling