И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


«Скарабей» тежнологиясида учрайдиган асосий тушунчалар


Download 1.81 Mb.
bet88/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

«Скарабей» тежнологиясида учрайдиган асосий тушунчалар;


Ассоциация - мантиқий боғлиқлик бўлиб, сезги, тасаввур, идрок қилиш, ғоя ва бошқалар орасида ҳосил қилинувчи мантқий алоқадир.
Ранжирлаш (муайян тартиб) - аҳамияти, муқимлиги, мазмуни даражасига қараб тартиблаш.


40. «Мулоқот» технологияси


Технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талабаларнинг дарс жараёнида мустақил фикрлашига, ўз фикрларини эркин баён этишига ҳамда уларда бахслашиш маданиятини тарбиялашга қаратилган бўлиб, одатда, бундай машғулот талабаларни кичик гуруҳларга. ажратган ҳолда ўтказилади.
Технологиянинг мақсади. Танланган мавзу, муаммо асосида талабаларнииг фикрларини ҳамда ушбу мавзуга бўлган муносабатларини аниқлаш, мустақил ҳолда умумий бир фикрга келишларига ва туғри хулоса чиқаришларига ёрдам бериш, эркин холда бахслашишларига шароит яратиш, мулоқотга кириш ва мулоқот кила олишга ўргатиш.
Технологиянинг қўлланишн. Амалий, лаборатория, факультатив машғулотларда ва дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган тарбиявий соатларда қўлланиши мумкин бўлиб, машғулот жамоа ва кичик гуруҳ шаклида ўқув аудиториясида ёки табиат қуйнида ўтказилиши мумкин.
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар. Ватман коғози фломастер, маркерлар.
Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • ўқитувчи машғулотни бошлашдан аввал талабаларни мулокот, бахс-мунозарани ўтказишга кўйилган талаблар, қоидалар билан таништиради, сўнгра ушбу дарснинг босқичма-босқич ўтказилишини тушунтиради;

  • ўқитувчи талабаларни мавзу йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратади;

  • ҳар бир кичик гуруҳ жамоаси ўз йўналиши бўйича тайёргарлик бошлайди: бошқа кичик гуруҳлар билан мулоқотга кириша олиши учун ўз йўналиши бўйича турли материаллар, кўргазмали қуроллар, турли ривоят, олим ва мутафаккирларнинг фикрлари ва ш.к. кабиларни тайёрлайди;

  • кичик гуруҳлар ўртасида асосий мавзу ва унинг йўналишлари бўйича мулоқот бошланади;

  • ўқитувчи гуруҳларнинг фикрларини мақсадли йўналтириб боради ва асосий мавзу кичик гуруҳлар томонидан ёритилгач, у айтилган фикрларга ўзининг муносабатини билдирган ҳолда мулоқотни якунлайди.


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling