Автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш
Йўл пойини ва сув қочириш тизимини жорий таъмирлаш. Йўл қопламасини жорий таъмирлаш. Йўлларни чангсизлантириш. Йўл жиҳозларини жорий таъмирлаш. Асфальтбетон қопламаларини термопрофиллаш. Ремексирлар. Асфальтбетон қопламаларини емирилувчи қатламини қайта тиклаш. Қоплама устки юзасига сиртқи ишлов бериш ва қоплама ғадир будурлигини ошириш усуллари. Цементбетон қопламаларини жорий таъмирлаш.
Автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш
Йўл пойини ва сув қочириш тизимини мукаммал таъмирлаш. Йўл тўшамаларини ва қопламаларини мукаммал таъмирлаш технологиялари. Чақиқтош, қум ва шағалли қопламаларни мукаммал таъмирлаш. Асфальтбетон ва цементбетон қопламаларини мукаммал таъмирлаш. Йўл тўшамасини кўчайтириш ва кенгайтириш. Йўл жиҳозларини мукаммал таъмирлаш.
Автомобиль йўлларини техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш
Йўлларни техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш тартиби. Йўл ҳисоб варақаларини тузиш. Автомобиль йўлларини техник паспортлаштиришнинг автоматлашган тизимини ва йўл маълумотлари тўпламини ташкил этиш. Паспортлаштиришда қўлланиладиган техник воситалар. Ҳаракат миқдорини ҳисобга олиш.
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий йўналишлари ва ҳаракат хавфсизлигини баҳолаш услублари
Ҳаракатни ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари. Йўл ҳаракатини ташкил этишда «автомобиль-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит» тизимининг ўзаро боғлиқлиги. Ҳаракатни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар. Йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ)нинг таърифи, турлари, миқдори ва уларни таҳлил қилишнинг асосий вазифалари ва усуллари. ЙТҲ вужудга келишида автомобилнинг, ҳайдовчининг ва йўл шароитининг ўрни. ЙТҲ натижасида вужудга келувчи иқтисодий зарарни баҳолаш. Йўл шароити кўрсаткичларининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Йўлнинг ҳаракат учун хавфли бўлакларини аниқлаш ва ҳаракат хавфсизлигини баҳолаш услублари. Йўллардаги хавфли жойлар. Йўлларда хавфли жойларни бартараф этиш тамойиллари. Йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситалари ва уларнинг таснифи. Йўл белгилари ва уларнинг таснифи. Йўл белгиларини жойлаштиришнинг умумий тамойиллари. Йўл белги чизиқлари. Йўл белги чизиқлари турлари ва уларни аҳамияти. Йўл белги чизиқларини чизиш учун материаллар ва жиҳозлар. Светофор ишора воситалари турлари ва уларни қўллаш. Автомагистралларда ҳаракатни автоматик бошқаришнинг техник воситалари. Йўл тўсиқлари ва уларни таснифи. Йўл тўсиқларини ўрнатиш. Йўл ён минтақасини транспорт оқимидан ҳимоялаш учун иншоотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |