И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


“Биламан. Билиб олдим. Билишни хоҳлайман”технологияси


Download 1.81 Mb.
bet64/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

3.“Биламан. Билиб олдим. Билишни хоҳлайман”технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Синф ўқувчилари бешта гуруҳга бўлинадилар, гуруҳлар номланади. Ёзув тахтаси уч қисмга ажратилади. Биринчи банднинг юқори қисмига «Биламан», иккинчи банднинг юқори қисмига “Билиб олдим”, учинчи банднинг юқори қисмига эса “Билишни хоҳлайман” деган сўзлар ёзилади.
Сўнгра ўқитувчи ўқувчилардан мавзу юқасидан қандай маълумотларга эга эканликларини сўрайди ва билдирилган фикрларни «Биламан »номли бандга ёзиб қўяди.
Ушбу харакат гуруҳлар томонидан фикрлар тўла баён этилганга қадар давом этади. Мазкур жараёнда гуруҳларнинг барча аъзолари фаол иштирок этишларига аҳамият бериш зарур. Талабалар томонидан билдирилаётган нотўғри фикрлар ҳам инкор этилмаслиги зарур (зеро бундай харакат ўқувчиларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатади).
Кейинги босқичда талабаларга мавзуга оид матнлар тарқатилади Ушбу матн мавзу бўйича энг асосий тушунчаларни ўз ичига олади. Талабалар матн билан танишиб чиққандан сўнг фикр юритишлари ҳамда мавзуга оид яна қандай маълумотларни ўзлаштириганликларини аниқлашлари лозим. Талабалар ўз хулосалари асосида фикрларини баён этадилар, ушбу фикрлар «Билиб олдим» номли устунга ёзиб борилади.
Сўнги босқичда ўқитувчи талабаларидан янги мавзу бўйича қандай маълумотларни ўзлаштириш истагида эканликларини сўрайди ва талабаларни яна ўйлашга даъват этади. Гуруҳлардан навбати билан фикр сўралади. Талабалар томонидан билдирилган фикрлар «Билишни хоҳлайман»номли устунга ёзиб борилади. Намуна сифатида қуйидаги жадвални келтирамиз:

Биламан

Билиб олдим

Билишни хоҳлайман

Масалан: Матн талабаларга тарқатилади. Талабалар якка тартибда (7дақиқа) матн билан танишадилар. Сўнгра гуруҳларда юқорида қайд этилган жадвални тўлдирадилар.





Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling