Технологиянинг қўлланиши:технологгия ўқув машғулотларининг барча турларида дарс бошланиши ёки дарс охирида ёки ўқув предметининг бирон бир бўлими тугалланганда, ўтилган мавзуларни талабалар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиғ ва якуний назорат ўтказиш учун мужжалланган. Ушбу технологияни мажғулот жараёнида кичик гуруҳ ва жамоа шаклида ташкил этиш мумкин.
Машғулотда фойдаланиладинан воситалар: тарқатма материаллар, рангли қалам ёки фламастерлар.
15. Ўқув материалини тузишда маърузанинг ноанъанавий турлари технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Умумтаълим мактабларида ўқув материалини оғзаки баён қилишда,асосан билимлар манбаига таянадиган ўқитиш методлари таснифидан фойдаланишади. Улар ичида маъруза алоҳида ўрин тутади. Маъруза ўқув курсининг етакчи халқаси сифатида назарий материални баён қилиш усули ҳисобланиб, талабаларнинг яхлит ва тугалланган ҳолатда билимларни қабул қилишини таъминлайди. Маъруза қуйидаги турларга бўлинади:
1.Муаммоли маъруза;
2.Маъруза-маслаҳат;
3.Маъруза-матбуот конференция;
4.Маъруза икковлон;
5.Маъруза-суҳбат;
6.Маъруза-мунозара.
16. Муаммоли маъруза технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Агар анъанавий маърузада кўпинча мисоллар келтиришдан фойдаланилса, муаммоли маърузада–ҳодисаларнинг ҳар томонлама таҳлили, баёни асосий ўринни эгаллайди.
“Муаммоли савол” ва “Муаммоли масала”тушунчалари бир-биридан шартли ажралади ёки муаммоли саволлар масалаларгача ўсиб бориб масалалар эса саволларга бўлиниб кетиши мумкин. Бунда ўқитувчи зиддиятларни ечибгина қолмасдан, ечим мантиқи ва методикасини кўрсатиши, ақлий фаолият усулларини намойиш этишда мураккаб ҳодисаларни билишнинг дидактик методидиан келиб чиқиши лозим.
Шундай қилиб, муоммоли характердаги маърузада талабалар нотиқ билан “бирга фикрлашиш” жараёнида бўлишади ва муаммоли масалаларни ечишда баҳамжиҳат фикр юритишади. Бу эса қуйидаги якуний натижаларга олиб келади:
—биринчидан, шу тарзда эгалланган билимлар талабаларнинг мулкига, маърифат маслагига айланади;
—иккинчидан, ўзлаштирилгани билимлар чуқур ёдда сақланади, енгил фаоллашади янги вазиятларга бир мунча енгил кўчиш хусусиятига эга бўлади;
—учинчидан, муаммоли масалаларни ечиш заковатни ривожлантиришнинг ўзига хос сифатида кўрсатилади;
—тўртинчидан, бундай маъруза дарс мазмунига қизиқишни орттиради ва касбий тайёргарликни кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |