И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet73/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

17. Маъруза–маслаҳат технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Машғулотнинг бу шакли аниқ ифодалий амалий йўналишга эга мавзуларни ўрганишда қўл келади. Улардан баъзиларини қуйида баён қиламиз:
Вариант 1. Дарс кириш маърузаси билан бошланиб, ўқитувчи талабалар диққатини қаралаётган ҳолатларининг амалиётда қўлланиши билан боғлиқ қатор муаммоларга қаратади. Сўнгра талабалар саволлар беришади. Машғулот сўнгида кичик мунозара, эркин фикр алмашиш ўтказилиб, ўқитувчининг якуний сўзи билан тугалланади.
Вариант 2. Эълон қилинган машғулотдан бир неча кун олдин ўқитувчи талабалардан ёзма равишда саволлар йиғиб олади. Машғулотнинг биринчи қисми маъруза кўринишда ўтказилиб, талабаларнинг саволларини тўлдирган ва ривожлантирган ҳолда жавоб берилади.

Иккинчи қисми эса талабаларнинг қўшимча саволларига жавоб бериш, эркин фикр алмашиш шаклида ўтади ва ўқитувчининг якуний сўзи билан тугалланади.


Вариант 3. Талабалар машғулот материалларини олдиндан олишади. Улар материални ўрганишлари ва ўқитувчига ўз саволларини тайёрлашлари зарур. Машғулот саволларига жавоблар эркин фикр алмашиш тарзида ўтказилади.
Вариант 4. Машғулотнинг биринчи қисми муайян лавозимли шахс ёки жамоанинг илғор иш тажрибаси ҳақидаги қисқача ахборот кинофильм, видеофильм, диафильм кўриш кўриш шаклида олиб борилади. Машғулотнинг иккинчи қисми таълим олувчиларнинг саволларига жавоб шаклида тузилади.
Вариант 5. Машғулот жамоавий маслаҳат шаклида олиб борилади, бунда биргина ўқитувчи эмас, балки ўрганилаётган соҳа бўйича юқори малакали мутахассисларнинг иштироки ҳам зарур бўлади.
Жамоавий маслаҳатнинг бундай шаклидан бирмунча долзарб ва йирик муаммоларни қарашда фойдаланиш яхши самара беради.
Маъруза-маслаҳат шаклидаги машғулот самарадорлиги талабалар бераётган саволларнинг кўплиги ва предметли мазмунининг кенглигига боғлиқ.


18. “Бинар-маъруза” технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Бундай маъруза икки ёки ундан ортиқ ўқитувчилар томонидан олдиндан тайёрланган сценарий асосида ўтказилади ҳамда интеллектуал ва психологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ўқитувчилар маърузанинг муаммоли саволларига турлича қарашларни асослаган ҳолда мунозарага киришади, талабаларни фаоллаштиради .
Предметли “маъруза-икковлон” бир ўқув фани ўқитувчилари томонидан ўқилади, предметлараро “маъруза-икковлон”ни икки турли фан ўқитувчилари ўтказишади.
“Маъруза-икковлон” туридан қатъий назар, уни тайёрлашнинг муҳим жиҳати педагог-шерикларни танлаш, уларнинг психологик ва интеллектуал жиҳатдан бир-бирига тўғри келиши, лаёқатлилик даражасининг тахминан тенглиги, фанлараро алоқалардан фойдаланишга педагогик тайёргарлиги ҳисобланади.
Маъруза-суҳбат” Бу бирмунча кенг тарқалган ва айни вақтда ўқув жараёнига талабаларни фаол жалб этишнинг нисбатан оддий шаклидир. У диалог, полилог усулларини оқилона қўллаш орқали талабаларни ўқитувчи билан жадал суҳбатга чорлашни талаб этади. Бундай ҳолатда фаоллаштириш воситалари сифатида синфга бериладиган алоҳида саволлар, аста-секин тортишувга ўтадиган мунозарани ташкил этиш, муқобил ҳолатни ҳосил қилиш учун шароит яратиш кабиларни киритиш мумкин. Унинг бир неча кўриниши мавжуд: маъруза-мунозара, маъруза-очиқ тортишув, маъруза-семинар (полилог).

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling