И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet76/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

22. “Ялпи фикрий ҳужум” методи
Технологияни ўтказиш усуллари:
Мазкур метод Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни бир неча ўн (20, 40 ва 60) нафар таълим олувчилардан иборат гуруҳ (синф)ларда қўллаш мумкин. Ушбу метод таълим олувчилар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун шароит яратиб беришга хизмат қилади. Ҳар бир 5 ёки 6 нафар таълим олувчиларни ўз ичига олган гуруҳларга 15 дақиқа ичида ижобий хал этилиши лозим бўлган турли хил топшириқ ёки ижодий вазифалар берилади. Топшириқ ва ижодий вазифалар белгиланган вақт ичида ижобий хал этилгач, бу ҳақда гуруҳ аъзоларидан бири ахборот беради. Гуруҳ томонидан берилган ахборот (топшириқ ёки ижодий вазифанинг ечими) ўқитувчи ва бошқа гуруҳлар аъзолари томонидан муҳокама қилинади ва унга баҳо берилади. Машғулот якунида ўқитувчи берилган топшириқ ёки ижодий вазифаларнинг ечимлари орасида энг яхши ва ўзига хос деб топилган жавобларни эълон қилади. Машғулот жараёнида гуруҳ аъзоларининг фаолиятлари уларнинг иштироклари даражасига кўра баҳолаб борилади.


23. “Ёзма бахслар” методи
Технологияни ўтказиш усуллари:
Талабаларга аудиториядошлар билан биргаликда ҳозирги вақтда жамоатчилик фикрини тўлқинлантираётган мавзуларда диалоглар режалаштириш имконини бериш керак. Ёзма баҳслар методикаси ёзма шаклдаги бундай диалогларни аудиториядаги барча ўқувчилар иштирокида ўтказиш имконини беради. Метод талабаларнинг берилган мавзу соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш шароитини яратади. Мунозара маданиятини ўргатиш, асослаш қобилиятини ривожлантиради.
Ўтказиш технологияси:
1-босқич. Машғулот бошланишидан аввал столларни қуйидаги расмдагидек қўйиб чиқинг (4 гуруҳ икки столда қарама-қарши, аммо бир-бирига бевосита яқин жойлашади).
2-босқич. Таълим олувчиларга ёзма дебатлар ўтказиш услубияти ҳақида гапириб бериб.

  • дебатлар-икки томон ўртасидаги ёзма мулоқот шаклидир;

  • дебатлар икки ўқувчи ёки ўқувчилар гуруҳлари ўртасида ўзаро олиб борилиши мумкин;

  • ушбу услуб баҳсли, мавзуларни муҳокама қилганда айниқса фойдалидир;

  • мунозара пайтида ўқувчилар фақат ўз асосли далилларини тақдим этади, қолаверса бошқа томоннинг асосли далилларига жавоб беради;

  • техника ўқувчиларнинг муҳокама қилинаётган муаммоларига доир билимларни чуқурлаштиради, мунозара маданиятини ўргатади, асослаб бериш малакасини оширади;

  • ўқитувчи қўлга киритган ажойиб материал баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

3-босқич. Иштирокчиларни 3 гуруҳга бўлинг. Гуруҳларни столга ўтказинг. Бу машқда 1-4 гуруҳлар мавзуни қўллаб-қувватлашини, 5-8 гуруҳлар эса қарши чиқишини тушунтиринг. 1-гуруҳ 5-гуруҳ, 2-гуруҳ 6-гуруҳ, 3-гуруҳ 7-гуруҳ, 4-гуруҳ 8-гуруҳ билан баҳс юритади. 1-4 гуруҳларга қизил, 5-8 гуруҳларга қора рангли фломастер тарқатинг. Дебат юритиладиган жадвални таништиринг. Асосий тамойилларни эслатинг. 1-4 гуруҳларга жадвалларни топшириб, машқ бошланиши учун сигнал беринг.
4-босқич. Машқ якунланганидан сўнг дебатларни биринчи тугатган гуруҳлар вакилларидан плакатларни ўқишни илтимос қилинг (бирон-бир шарҳсиз). Агар иҳтиёрингизда вақт қолса, бошқа гуруҳлардан ҳам ўз плакатларини ўқиб беришни илтимос қилиш мумкин.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling