И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet68/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

8. Венн диаграммаси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Венн диаграмма-график кўринишда бўлиб, олинган натижаларни умумлаштириб, улардан бир бутун хулоса чиқаришга, икки ва ундан ортиқ предметни (кўриниш, факт, тушунча) таҳлил қилиш ва ўрганишда қўлланилади. Диаграмма икки ва ундан ортиқ айланани кесишмасидан ҳосил бўлади.
Мақсад: икки ва ундан ортиқ предмет ва тушунчаларни таққослашда, турли ва умумий томонларини аниқлашда билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Амалга ошириш босқичлари:
1-босқич. Талабалар (шериклари билан) икки доирани тўлдирадилар, ҳар бир доирага икки тушунча (предмет)ни эътиборли томонлари санаб ўтилади.
2-босқич. Талабаларни кичик гуруҳларга (4-5 кишидан иборат) бирлаштириб, диаграммаларни таққослаймиз ва тўлдирамиз.
3-босқич. Кичик гуруҳ талабаларига бу тушунчаларнинг (предмет, кўринишларнинг) умумий хоссаларини аниқлашни таклиф этамиз.
4-босқич. Бирон бир гуруҳ вакили ҳар бир тушунчанинг ўзига хос томонларини ўқийди. Бошқалар зарурат бўлганда уни жавобини тўлдирадилар.
5-босқич. Бошқа гуруҳ вакиллари икки тушунчани бирлаштирувчи (умумий) хусусиятларни ўқийди. Бошқалар зарурат пайдо бўлганда бу жавобларни тўлдирадилар.

9. «Синквейн» технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Синквейн-берилган мавзу бўйича бир неча сўз орқали ўқув матнини баён қилиш мумкин бўлган усул. Бу ўзига хос ўтилаётган мавзу бўйича маълумотларни ўз ичига олган беш мисрадан иборат қофиясиз шеър.
Мақсад: мавзуни мукаммал ўрганишга эришиш
Амалга ошириш босқичлари
1.Талабаларни синквейн тузиш қоидалари билан таништирамиз.
2.Шу қоидаларга асосланиб, маълум бир мавзуда синквейн тузишни таклиф этамиз.
3.Ҳамма синквейн тузганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, хоҳишга кўра ўқилади.
Синквейн тузиш қоидалари:
—биринчи қаторда бир сўз билан мавзу белгиланади (от сўз туркумидан)
—иккинчи қаторда мавзу икки сўз билан таърифланади (сифат)
—учинчи қатор-шу мавзу ичида ҳаракатни уч сўз билан таърифлаш (феъл, равишдош)
—тўртинчи қатор-мавзуга муносабатни билдирувчи тўрт сўзли (турли сўз туркумларидан) мисра хосил қилиш
—бешинчи қатор-бир сўз ёритилаётган мавзуни синоними танланади.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling