И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet82/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

33. «Тушунчалар таҳлили» услуби
Услубнинг мохияти. Ушбу услуб ўтилган (чорак, семестр ёки ўқув йилида тугаган) ўқув предмети ёки бўлим барча мавзуларини талабалар томонидан ёдга олиш, бирон-бир мавзу бўйича ўқитувчи томонидан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изоҳларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб баҳолашга имконият яратиш ва ўқитувчи томонидан қиска вақт ичида барча талабаларни баҳолай олишга йўналтирилган.
Услубнинг мақсади. Талабаларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баён эта олиш, ўзларининг билим даражаларини бахолай олищ, якка ва гуруҳларда ишлай олиш, сафдошларининг фикрига хурмат билан қараш, шунингдек ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатиш.
Услубнинг кўлланиши: ўқув машғулотларининг барча турларида (дарс бошланиши ёки дарс оҳирида, ёки ўқув предметининг бирон-бир бўлими тугалланганда) ўтилган мавзуни ўзлаштирилганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун, шунингдёк, янги мавзуни бошлашдан олдин талабаларнинг билимларини текшириб олиш учун мўлжалланган. Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. Ушбу услубдан уйга вазифа беришда ҳам фойдаланса бўлади.
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар: тарқатма материаллар, таянч тушунчалар рўйҳати, қалам (ёки ручка), слайд.
Изох: режа бўйича белгиланган мавзу асосида ҳамда ўқитувчининг қўйган мақсади (текшириш, мустахкамлаш, бахолаш)га мос тайёрланган тарқатма материаллар (агар якка тартибда ўтказиш мўлжаиланган бўлса гуруҳ қхувчилари сонига, агар кичик гуруҳлларда ўтказиш белгиланган бўлса, у ҳолда гуруҳлар сонига қараб, таржима материаллар тайёрланади).


Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • талабаларни гуруҳларга (шароитга қараб) ажратилади;

  • талабалар машғулотни ўтқазишга кўйилган талаб ва қоидалар билан таништирилади;

  • тарқатма материаллар гуруҳ аъзоларига тарқатилади.

  • талабалар якка тартибда ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича тарқатма материалда берилган тушунчалар билан танишадилар;

• талабалар тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчалар ёнига эгаллаган (ёки ўзларининг) билимлари асосида (берилган тушунчаларни қандай тушунган бўлсалар шундай) изох ёзадилар (якка тартибда);

  • ўқитувчи тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчаларни ўқийди ва жамоа билан биргаликда ҳар бир тушунчага тўғри изохни белгилайди ёки экранда ҳар бир тушунчанинг изохи берилган слайд орқали (имкони бўлса) таништирилади;

  • ҳар бир талаба тўғри жавоб билан белгиланган жавобларнинг фарқларни аниқлайдилар, керакли тушунчага эга бўладилар, ўз-ўзларини текширадилар, баҳолайдилар, шунингдек билимларини яна бир бор мустахкамлайдилар.

Изох: «Тушунчалар тахлили услубини « Чайнворд», « Узлуксиз занжир,», «Кластер», «Блиц-занжир» шаклида хам ташкил этиш мумкин.
«Тушунчалар таҳлили» услубидан бир дарснинг ўзида дарс бошланишида ўтган мавзуни такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки янги мавзу бўйича. талабаларнинг дастлабки билимлари, қандай тушунчаларни эгалаганликлари ва шу дарснинг охирида бугунги мавзудан нималарни билиб олганликларини аниқлаш учун хам фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги машғулотда фойдаланиладиган тарқатма тариқасида келтирамиз (илова)
Илова


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling