I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарлари


Download 5.64 Mb.
bet49/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда суткалик харажатлар ва яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар хорижий валютада меъёрлар асосида тўланади. (Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 1-иловаси)
Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга хорижий валютадаги суткалик харажатлар меъёрларига устамалар тўланади (Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2- иловаси)
Хорижга хизмат сафарига борадиган ходимлар борадиган давлатларида қабул қилувчи томон ҳисобидан бепул овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланган ҳолларда суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган шахснинг шахсий эҳтиёжларини қоплашга бошқа харажатлар учун суткалик харажатлар меъёрининг 30 фоизи миқдорида тўланади.
Қабул қилувчи томон бепул овқатланишдан ташқари ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан таъминлаган тақдирда жўнатувчи томон суткалик харажатларни (бошқа харажатларни) тўламайди.
Ўқувчилар, талабалар ва муддатли ҳарбий хизмат аскарлари ўқишга юборилганда таклиф қилувчи томон уларни овқатланиш (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминлаганда жўнатувчи томон суткалик харажатлар меъёрининг 15 фоизи миқдорида суткалик харажатлар (бошқа харажатлар) тўлайди.
Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.
Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг хорижий валютага нисбатан ўзгаришидан юзага келадиган курсдаги фарқлар ҳисобда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling