I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Товарларни валютада сотиб олишда кредиторлик қарзларини қайта баҳолаш


Download 5.64 Mb.
bet47/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Товарларни валютада сотиб олишда кредиторлик қарзларини қайта баҳолаш.


22.09.2020 йилда 60 000 АҚШ долларига товарлар импорт қилинди, мол етказиб берувчи чет эл корхонасига тўлов ҳали амалга оширилмаган. Шу санада Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 430 сўмни ташкил этди.
Товар кирим қилинишини акс эттиринг.

30.09.2020 йилда ушбу валютада тўланиши лозим бўлган қарз қайта баҳоланди. Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 450 сўмни ташкил этди.


Валютадаги қарздорлик қайта баҳоланишини акс эттиринг
15.10.2020 йилда ушбу валютадаги қарздорлик валюта счётидан пул ўтказилиб тўланди. Тўлов санасида Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 510 сўмни ташкил этди.
Тўловни ва тўлов вақтидаги курс фарқини акс эттиринг.


  1. Товарларни валютада сотишдаги дебиторлик қарзини қайта баҳолаш.


25.03.2021 йилда тузилган шартномага асосан Украинадаги корхонага 50 000 АҚШ долларлик маҳсулот етказиб берилди. Шу санадаги Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 350 сўмни ташкил этади.
Маҳсулот сотилишини акс эттиринг. Таннарх ҳисобдан чиқарилишини ҳисобга олманг.

31.03.2021 йилда ушбу валютада олиниши лозим бўлган дебиторлик қарзи қайта баҳоланди. Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 380 сўмни ташкил этди.


Дебиторлик қарзи қайта баҳоланишини акс эттиринг.

20.04.2021 йилда Укаина корхонасидан 50 000 АҚШ доллари валюта счётига келиб тушди. Шу санада Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 370 сўмни ташкил этди.


Пул келиб тушиши ва юзага келган курс фарқини акс эттиринг.


  1. Хизмат сафари харажатлари учун чет эл валютасида маблағлар бериланда юзага келадиган дебиторлик қарзларини баҳолаш.


25.10.2020 йилда чет мамлакатга хизмат сафарига кетаётган ходимга 2 000 АҚШ доллари берилди. Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 400 сўм.
Хизмат сафарига маблағ берилишини акс эттиринг.

31.10.2020 йилда ушбу 2 000 АҚШ долларидаги хизмат сафарига берилган бўнак (дебиторлик қарзи) қайта баҳоланди. Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 430 сўмни ташкил этди.


Дебиторлик қарзи қайта баҳоланишини акс эттиринг.

06.11.2020 йилда ходим хизмат сафаридан қайтиб келди ва шу санада 2 000 АҚШ долларига аванс ҳисоботи топширди. Шу санада Марказий банк курс 1 АҚШ доллари учун 10 450 сўмни ташкил этди.


Хизмат сафари харажатларини ва юзага келган курс фарқини акс эттиринг.



  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling