I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Хўжалик операциясининг мазмуни


Download 5.64 Mb.
bet43/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Хўжалик операциясининг мазмуни



Дебет



Кредит

Корпоратив карточкага маблағлар
ўтказилганлиги акс эттирилди

5540-"Корпоратив карточка"

5110-"Ҳисоб-китоб счёти"

Корпоратив карточка воситасида товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақи тўланди

4220-"Хизмат сафарларига берилган бўнаклар";
4230-"Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар";
4290-"Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" ва бошқалар

5540-"Корпоратив карточка"



Корпоратив карточка воситасида тўланган харажатлар ҳисобдор шахсдан ҳисобдан чиқарилди

0800-"Капитал қўйилмалар"; 1000-"Материаллар";
2900-"Товарлар";
2010-"Асосий ишлаб чиқариш"; 9400-"Давр харажатлари" ва б.

4220-"Хизмат сафарларига берилган бўнаклар";
4230-"Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар";
4290-"Ходимларга берилган бошқа бўнаклар"

Банкнинг воситачилик ҳақи ҳисобдан
чиқарилди

9430-"Бошқа операцион харажатлар"

5110-"Ҳисоб-китоб счёти"

  1. Валюта операциялари ҳисоби


Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар:

    1. 22-сонли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» (ЎзР АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Валюта операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш 22-сонли БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» билан тартибга солинади.
Ушбу стандартга мувофиқ Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг қиймати, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида сўмга қайта ҳисобланиши керак. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмда қайта ҳисоблаш ана шу чет эл валютаси учун сўмга нисбатан Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва Марказий банк курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳолашни амалга оширадилар.

Қайта баҳолаш ва курс фарқларини аниқлаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:


а) кассадаги ва банк ҳисобварақларидаги валюта маблағлари;
б) тўланиши ёки олиниши чет эл валютасида белгиланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредит ва қарзлар, пул эквивалентлари ва бошқа актив ҳамда мажбуриятлар.



Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling