I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар


Download 5.64 Mb.
bet40/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар


Аккредитивга ариза маблағларни тўловчи томонидан шартномада кўрсатилган суммани олувчининг аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган банк ҳисобварағига ўтказишида қўлланиладиган тўлов ҳужжати.
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида тўловчининг топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент), маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.
Аккредитив бўйича халқаро ҳисоб-китобларда чет эл банклари иштирок этганда, ушбу операциялар Халқаро савдо палатасининг стандартлари асосида амалга оширилади.
Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
    1. Масала


а) «SHARQ» МЧЖ корхона эхтиёжлари учун 2 дона Ноутбук сотиб олиш мақсадида сотувчи «UNITECH» ХК билан 01.02.2020 йилда 124-сонли шартномани имзолади. Шартнома шарти бўйича «SHARQ» МЧЖ сотувчига шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 банк куни ичида товар учун олдиндан пул ўтказиши лозим. Ноутбук нархи – 7 250 000 сўм, шартноманинг умумий қиймати 14 500 000 сўм. «SHARQ» МЧЖ 02.02.2020 йилда 15-сонли тўлов топшириқномаси бўйича тўловни амалга оширди. «SHARQ» МЧЖ директори-Толипов И.Н., бош бухгалтери-Хакимова Л.Т.


Талаб этилади: Берилган маълумотлар бўйича тўлов топшириқномасини тўлдиринг.

Харидор: «SHARQ» МЧЖ

Сотувчи: «UNITECH» ХК

Х/р: 20208000345698745012

Х/р: 20208000404281508001

Банк: Хамкорбанк Чилонзор филиали, Тошкент ш.

Банк: Асака-банк, Тошкент шахар филиали

Банк коди: 00399

Банк коди: 00416

СТИР: 207124071

СТИР: 302568779





Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling