I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китобларТўлов топшириқномаси мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжатидир. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва йиғимлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин. Солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномалари солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилиши мумкин. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади, бундан солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари мустасно. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан ижро учун қабул қилинади. Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва йиғимлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилади ҳамда имзо қўйилади. Тўлов топшириқномасидаги сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Қоғоз шаклдаги тўлов топшириқномалари банкка икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг: биринчи нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling