I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китобларИнкассо топшириқномаси унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга: давлат солиқ хизмати органлари - ўз муддатида тўланмаган бюджет тизимига ўтказиладиган солиқлар ва йиғимларни ундириш тўғрисида; божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш тўғрисида; давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчидан ундириш ҳамда бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизларни қайтариш тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси - Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига ("Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчи ёки олувчининг банкига қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади. Инкассо топшириқномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади. Маблағларни тўловчининг банки инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling