I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet35/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисоби


Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар:

    1. «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низом (Ўз.Р. Адлия вазирлигида 2020 йил 13 апрелда 3229-сон билан рўйхатга олинган).

    2. «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома» (ЎзР АВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатга олинган).



Банкларда ҳисобрақам очиш тартиби


Корхоналар ўртасида банк орқали ҳисоб-китоб счёти воситасида қилинадиган ҳисоб-китоблар икки шаклда амалга оширилиши мумкин: нақдсиз ўтказишлар йўли билан ва нақд пулли тўловлар кўринишида.
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги қуйидаги ҳисобрақамларни очишлари мумкин:

      • талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;

      • жамғарма депозит ҳисобварақлари;

      • муддатли депозит ҳисобварақлари;

      • бошқа депозит ҳисобварақлари.

Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси тузилади Банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг ҳисобварағига келиб тушаётган маблағларни ҳисобвараққа кирим қилиш ва уни киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банк ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар ҳамда бошқа шартлар белгилаб олинади.
Банк ҳисобварағи шартномасида мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши тақиқланади.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқлар ва йиғимларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:



  • ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;

  • Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;

  • мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.




Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling