I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Нақд пул тушумини инкассация қилиш


Download 5.64 Mb.
bet31/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Нақд пул тушумини инкассация қилиш
Нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (ёхуд виртуал кассадан) фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга
Келиб тушган нақд тушумни хизмат кўрсатувчи банк кассасига топшириш лозим, банк эса ушбу суммани ҳисоб- китоб рақамимизга нақдсиз кўринишда киритиб беради.
Нақд тушум асосий ҳисобрақам очилган банкка (ёки банк филиалига)гина топширилади.
Биз инкассаторга топширган пул кассамиздан чиқиб кетган, бироқ корхонамизнинг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушмаган. Ушбу пулнинг мақоми бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида “Йўлдаги пул маблағлари” деб таърифланган.
Бухгалтерия ҳисобида пул тушумини инкассация хизматига топшириш ва уни ҳисоб-китоб рақамига киритилиши қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

Дт 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»;

Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари».


Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»;

Кт 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»


Тўлов терминаллари
Пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш учун терминаллар билан жиҳозланиши лозим бўлган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари Президентнинг 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги Қарори билан белгиланган.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling