I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Пул маблағларининг кассадан банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказилиши акс эттирилди


Download 5.64 Mb.
bet28/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Пул маблағларининг кассадан банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказилиши акс эттирилди:


Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»;

Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари».

Ҳисобдор суммаларнинг берилиши акс эттирилди:

Дт 4200 «Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари».

Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (мукофот ва шу кабилар) берилиши акс эттирилди:

Дт 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»;

Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари».

Пули берилган ҳолда сотилган товарларнинг қайтариб олиниши акс эттирилди:

Дт 9040 «Сотилган товарларнинг қайтиши»;

Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари».



Онлайн назорат-касса машиналари (онлайн НКМ)
Онлайн назорат-касса машиналари — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари;
Виртуал касса — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилинган фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи, чекларни қоғозга чоп этиш ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган дастурий маҳсулот ва уларнинг комплекслари;

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling