I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Харидорлардан олинган нақд пулларни биз нималарга ишлатишимиз мумкин!
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қандай ҳужжатлар асосида кассадан пуллар берилади Корхона кассасидан нақд пулларни бериш касса чиқим ордерлари
- Пул олаётганда кассирга қандай ҳужжатлар тақдим этилади
Харидорлардан олинган нақд пулларни биз нималарга ишлатишимиз мумкин!
Тушган нақд маблағларни хизмат кўрсатувчи банк кассасига топшириш лозим, у эса ўз навбатида нақд пулларни корхона ҳисобрақамларида акс этадиган нақдсиз пул шаклига келтиради. Қандай ҳужжатлар асосида кассадан пуллар берилади Корхона кассасидан нақд пулларни бериш касса чиқим ордерлари асосида амалга оширилади. Пулни бериш билан боғлиқ бўлган барча чиқим ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим: ҳужжат реквизитлари тўлдирилган ва раҳбар ҳамда бош бухгалтер томонидан имзоланган бўлиши керак. Банкдан олинган нақд пул маблағларини чекда кўрсатилган мақсадларгагина сарфлашимиз мумкин. Ҳар гал биз иш ҳақини, мукофот пулларини, таътил, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик пулларини бераётганимизда битта тўлов қайдномасини (ведомостини) расмийлаштиришимиз керак бўлади. Бу ҳолда ҳар бир ходим учун алоҳида касса чиқим ордерини расмийлаштириш зарурати бўлмайди. Тўлов қайдномасининг титул варағига ташкилот раҳбари ҳамда бош бухгалтернинг пул беришга рухсат этилганлигини тасдиқловчи имзоси қўйилади ва пулларни тарқатиш муддати ҳамда суммаси кўрсатилади. Касса чиқим ордерлари асосида бир марталик тўловлар амалга оширилади: фуқаролик-ҳуқуқий турдаги шартномалар асосида иш бажарувчиларга тўланадиган иш ҳақи, хизмат сафарига харажатлар ва ҳоказолар. Пул олаётганда кассирга қандай ҳужжатлар тақдим этилади Касса чиқим ордери билан пул берилганда пул олувчи ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини (паспорт, яшаш гувоҳномаси, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет) кассирга тақдим этиши лозим. Кассир ҳужжатнинг тури, серияси ва тартиб рақами, шунингдек, унинг қайси ташкилот томонидан ва қачон берилганлигини касса чиқим ордерига қайд этиб қўйиши лозим. Пуллар тўлов қайдномаси асосида берилаётганда пул олувчилар ҳам ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этадилар. Ушбу қоида корхона ходимларига ҳам тааллуқлидир, улар тўлов қайдномаси асосида пул олаётганда ташкилот томонидан берилган гувоҳномани тақдим этишлари мумкин. Нақд пуллар маълумотлари касса чиқим ордерида ёки ишончномада кўрсатилган шахсларгагина берилиши мумкин. Нақд пуллар ишончнома асосида берилаётган бўлса, касса чиқим ордерига ишончномада кўрсатилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади. Тўлов қайдномасига эса «Ишончнома асосида» деб ёзиб қўйилади. Ишончноманинг ўзи кассирда қолади ва касса чиқим ордери ёки тўлов қайдномасига илова қилинади. Корхона ҳар қандай ҳолатда - дўкони 1 тами, 5 тами ёки 25 та - фақат битта касса дафтарини юритади. Аммо компанияда нечта онлайн-НКМ бўлса, кассир-операциячининг назорат-касса дафтари ўшанча бўлиши керак: демак, 15 та дўкон ва кассири билан 15 онлайн-НКМ борми – 15 та кассир-операциячининг назорат-касса дафтари бўлиши керак (қаранг: Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартиби тўғрисида низом, АВ томонидан 9.01.2012 йилда 2309-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Касса дафтаридаги варақлар олдиндан рақамланган, тикилган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган (корхонада муҳр мавжуд бўлган тақдирда) бўлиши лозим. Сўнгги варақда варақлар сони, расмийлаштирилган сана кўрсатилади ва раҳбар ҳамда бош бухгалтер имзоси қўйилади. Касса дафтаридаги ёзувлар қорақоғоз воситасида 2 нусхада ёзилади. Бунда варақларнинг биринчи нусхалари касса дафтарида қолади, қирқиладиган иккинчи нусхаси эса кассирнинг ҳисоботи ҳисобланади. Варақларнинг иккала нусхаси бир хил рақам билан рақамланади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling